Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ғайрат ва ҳаё иймоннинг ҳиссасидир

982

Айтдиларки: Бу кунларда мамлакат бўйлаб бепардаликнинг заҳарли шаббодаси эсмоқда. Аёлларда ҳаё моддаси кам бўлиб бормоқда. Аввалги замонларда  аёллар ғайратли эдилар. Ҳозир ҳам агар бу сифат бироз қолган бўлса, у Ҳиндистон аёлларида мавжуд. Ғайрат ҳақида гапирганда бир ҳикоя ёдимга келди. 

Халифа Муътасим биллоҳ Чингизхондан мағлуб бўлиб, унинг қўлига тушгач, унинг ниҳоятда гўзал бир канизаги ҳам қўлга тушди. У умрида бундай гўзални кўрмаган эди. Жуда хурсанд бўлди, унга иззат кўрсатди. Алдаб силдаб, уни ўзига мойил қилмоқчи бўлди. У аёл ажиб бир тадбир қилди. Чингизхон у канизакдан халифанинг жуда кўп ҳолатларини сўради. У ҳаммасини айтиб берди. Сўнг: «Ҳаммаси шу. Лекин халифа менга шундай бир нарса берганки, бугунгача ҳеч бир киши ундай нарсани бирор кишига бермаган, беролмайди ҳам», деди. Чингизхон: «У нима?» дея сўради. Канизак шундай деди: «У бир тумор. Унинг таъсири шуки, бирор киши уни осиб олса, қилич ҳам, ўқ ҳам унга таъсир қилмайди, сувга чўкмайди». 

Чингизхон буни эшитиб, жуда хурсанд бўлди. Чунки, бундай нарсага ҳамиша зарурат бўлади. Уни кўчиртириб, барча лашкарига тарқатмоқчи бўлди ва қиздан ўша туморни сўради.  Қиз эса: «Биринчи сен буни синаб кўр. Тумор ҳозир менда турибди. Сен дадил ва қўрқмасдан менга қилич сол. Кўргинда, ҳечам менга таъсир қилмайди. Бу неча маротабалаб синалган», деди. 

Чингизхон бир қилич солган эди қизнинг боши учиб кетди. Чингизхон жуда қаттиқ ғамда қолди, чунки ўз қўли билан ўз маҳбубасини қатл қилди. 

У қизнинг на қадар ғайратлигини кўринг. Тўғри, унинг иши ножоиз эди, чунки у гўё ўзини ўзи ўлдирди. Лекин бундай қилишига унинг ҳамият ва ғайрати сабаб бўлган, яъни бошқанинг қўлини ўзига текказишдан ҳаё қилган. Бу хислат аёл кишининг хос бир сифатидир. 

Бугун шуни барбод қилинмоқда. Аслида эркак беғайрат, унда на рашк ва қизғаниш бор, на ҳаё бор. Ғайрат иймонга хос сифатдир. 

“Мажолиси Ҳакиймул умма” китобидан 

устоз Ёркинжон қори Фозил роҳимаҳуллоҳ таржималари.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

973 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1053 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

696 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1373 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

723 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1474 15:30 07.06.2023
« Орқага