Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ғазода Исроил вайрон қилган уйлар ўрнига янгилари қурилади

455

Ғазодаги Ободончилик ва турар жой вазири ўринбосари Нажи Сархон Исроилнинг ҳужумлари оқибатида уйлари бутул бузилиб кетгани фаластинликларга уй қуриш учун дастлабки молиявий ёрдам берилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар тарқатди. 

Сархоннинг айтишича, уй қуриш бўйича молиявий ёрдам тўғридан-тўғри фуқароларга юбориляпти. “Зарар аниқланяпти ва жабрланувчиларнинг рўйхатини эҳсон қилувчиларга юборяпмиз. Улар эса молиявий ёрдамни тўғридан-тўғри фуқароларга жўнатяпти”, – деди вазир ўринбосари. 

Шунингдек, у вазирлик қиймати 3,8 миллиард долларга тенг турар жой қурилиши режасини тайёрлаб, ҳомийларга тақдим этганини айтди. Ушбу режадан Ғазо секторида амалга оширилиши кўзда тутилган иқтисодий лойиҳалар ҳам бор. 

Ғазода турар жой қурилишига ҳомийлик қилувчилардан бири Миср ҳисобланади. Миср Ғазонинг учта ҳудудида жами 2700 та турар жой қуриб беради. 

Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг жорий йил 10-21 май кунлари Ғазо секторига ҳужумлари оқибатида 248 киши ҳалок бўлди. Улардан 66 нафари бола, 39 нафари эса аёллар эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миср Ғазога тиббий ёрдам юборди

315 16:30 27.12.2021

Миср Ғазони қайта тиклаш лойиҳалари ҳақида эълон қилди

648 10:25 15.12.2021

Исроил Ғазо қирғоқлари яқинида 5 фаластинлик балиқчини ҳибсга олди

762 18:05 28.11.2021

Ғазода ёрдам лойиҳалари амалга оширилади

491 11:55 24.09.2021

Исроил ғазоликларга «хавфсизлик эвазига иқтисодиёт»ни таклиф қиляпти

1192 13:00 16.09.2021
« Орқага