Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия Хитойнинг Huawei  ва ZТЕ компанияларига 5G'га уланишни тақиқламоқчи

939

"Германия алоқа операторларига Хитойнинг Huawei ва ZТЕ компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган айрим компонентлардан 5G тармоқларида фойдаланишни тақиқлашни режалаштирмоқда", деди ҳукуматдаги манба. Бу хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш учун муҳим қадам бўлиши мумкин.

"Германиянинг тақиқлови тармоққа аллақачон ўрнатилган компонентларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин, бу эса операторлардан уларни олиб ташлаш ва алмаштиришни талаб қилади", дея хабар беради душанба куни немис ОАВ манбалари.

Ички ишлар вазирлиги вакили Хитойнинг етакчи савдо шериги билан муносабатларини кенгроқ қайта кўриб чиқиш жараёнида бўлган Германия ҳукумати телекоммуникация технологиялари провайдерларини умумий текшириб чиқаётганини тасдиқлади.

"Бироқ ҳозирча ҳеч бир алоқа операторига Хитой компанияларининг айрим компонентларини 5G тармоқларида ишлатиш тақиқлангани йўқ", деди матбуот котиби.

"Асосий ўзгариш шундаки, бу қаттиқ хавфсизлик текширувлари энди телекоммуникация тармоқларидаги мавжуд компонентларга ҳам қўлланилади", деди матбуот котиби ва операторларга тармоқдан олиб ташланиши ва алмаштирилиши керак бўлган қисмлар учун товон пули берилмаслигини таъкидлади.

Reuters томонидан кўриб чиқилган Ички ишлар вазирлиги ҳужжатида айтилишича, маълум бир етказиб берувчи бошқа давлат ҳукумати томонидан тўғридан-тўғри ёки билвосита назорат қилинадиган деб ҳисобланса, муҳим таркибий қисмларни етказиб бериш тақиқланиши мумкин. 

"Бу Германия ҳукумати ниҳоят Хитой томонидан юзага келадиган миллий хавфсизлик учун хавф-хатарни жиддий қабул қилиши мумкинлигидан далолат беради", деди Ноа Баркин, Rhodium Group Германия-Хитой муносабатлари тадқиқот компаниясининг Хитой амалиёти бош муҳаррири.

"Аммо Германиянинг 5G тармоғи Хитой провайдерларига жуда боғлиқ. Буни тузатиш учун кўп йиллар керак бўлади”, дея қўшимча қилди Баркин.

Huawei ва ZТЕ танқидчиларининг таъкидлашича, уларнинг Пекин хавфсизлик кучлари билан яқин алоқалари уларнинг келажакдаги мобил тармоқларга интеграциялашуви хитойлик жосусларга ва ҳаттоки диверсантларга муҳим инфратузилмага бузиб кириш имконини бериши мумкин.

Huawei ва ZTE Хитой раҳбарияти бу даъволарни рад этиб, улар хитойлик бўлмаган рақобатчиларни қўллаб-қувватлашга бўлган протекционистик истагидан келиб чиққанини айтишди.

Huawei матбуот котиби бу миш-мишларга изоҳ бермаслигини, у Германия ва бутун дунёга 20 йил давомида технология етказиб берган компания жуда яхши хавфсизлик кўрсаткичига эгалигини билдирди. ZТЕ эса изоҳга дарҳол жавоб бермади.

Европанинг бир қанча давлатлари телекоммуникация сиёсатини ишлаб чиқишда давом этаётган бўлса-да, фақат Буюк Британия ва Швеция Huawei ва ZTE'га  5G тармоғи учун муҳим ускуналар етказиб беришни тақиқлаган.

Янги ҳисобот шуни кўрсатадики, Германия ҳақиқатан ҳам 4G тармоғига қараганда ўзининг 5G радио уланиш тармоғи (RAN) ускуналари бўйича Huawei'га кўпроқ қарам бўлиб қолган.

Германия ортда қолмоқда

Zeit Online нашрининг хабар беришича, Берлин киберхавфсизлик агентлиги ва ички ишлар вазирлиги бир неча ойдан бери ўсиб бораётган 5G тармоқларида уларнинг хавфсизлигига путур етказувчи компонентлар бор-йўқлигини текширишган.

"Сўров ҳали расман якунлангани йўқ, бироқ натижа аллақачон аниқ", деб ёзади Zeit Online ҳукуматдаги манбаларга таяниб. Ҳукумат оператрларга 5G тармоқларида Huawei ва ZTE'нинг муайян бошқарув воситаларидан фойдаланишни тақиқлайди.

"Бу тўғри йўлга ўхшайди, лекин жуда кеч", деди Хитой бўйича эксперт Тортсен Баннер. "Биз Huawei ва ZTE борасида 4,5 йил давомида жиддий баҳслашдик ва ҳали ҳам бир хулосага келганимиз йўқ", дея қўшимча қилди у.

Айни пайтда, Буюк Британия телекомуникация компаниялари Huawei ускуналари ва хизматларидан 2023 йил 31 декабрга қадар асосий тармоқ функцияларидан воз кечишни истайди.

2027 йил охиригача барча Huawei ускуналарини Буюк Британиянинг  5G тармоқларидан олиб ташлашнинг охирги муддати ўзгаришсиз қолмоқда.

Таъкидлаш керак, АҚШ ва Европа давлатларида Хитой махсус хизматлари Huawei ва ZTE компанияларининг турли электрон қурилмалари орқали ўзларига зарур маълумотларни йиғиш, шу тариқа электрон жосуслик билан шуғулланаётгани ҳақида бонг урилмоқда. Хавфсизликни таъминлаш учун хитой компанияларининг электрон қурилмалари ҳамда дастурий таъминотидан воз кечишга ундовчи чақириқлар давлатлар миқёсида янграмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

478 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

579 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

807 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

624 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1132 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

947 09:15 05.06.2023
« Орқага