Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия: исломофоб карикатуралар намойиши тақиқланди

1303

Германиянинг Кёльн шаҳридаги Марказий жоме масжиди олдида Муҳаммад алайҳиссалом таҳиқирлаб чизилган карикатураларнинг намойишига полиция рухсат бермади.

Deutsche Welle хабарига кўра, полиция мазкур тақиқни хавфсизликка таҳдид туғилиши мумкинлиги билан изоҳлаган. Полицияга кўра, таҳдид нафақат нафақат маҳаллий ва минтақавий, балки халқаро даражада ҳам ёйилиши эҳтимоли бор.

Исломофоб акцияни 20 август куни жума намози пайтида ўтказиш, унда бемаъни карикатураларни намойиш қилишдан ташқари франциялик ўқитувчи Самюэл Пати ва даниялик исломофоб карикатурачи Курт Вестергорни хотирлаш режалаштирилган эди.

Акцияни ўтказиш учун маҳаллий фуқаролардан бири 21 июль куни мурожаат қилган. Полиция у билан мулоқот ўтказиб, бундай тадбир тартибсизликларни келтириб чиқариши мумкин деган хулосага келди. Фуқаро полициянинг тақиқи устидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия: Россия фойдасига жосуслик қилган заҳирадаги офицер қўлга тушди

268 09:06 12.08.2022

Германияда газ танқислигини олдини олиш учун уч ой вақт бор

290 19:35 02.08.2022

Истанбулда фашистлар томонидан шафқатсизларча ўлдирилган лўлилар хотирланди

1411 17:35 02.08.2022

Германия Тайванга ёрдам беришга ваъда берди

447 16:50 02.08.2022

«Зулм технологияси»: Гитлернинг миллий диктатураси

707 19:35 22.07.2022

Германия TVси фаластинлик журналистга жарима тўлайди

406 14:15 14.07.2022
« Орқага