Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия масжидларида Очиқ эшиклар куни ўтказилди

486

Германиядаги масжидларда ғайримусулмонларга ислом дини ҳақида маълумот бериш мақсадида йигирма бешинчи бор Очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Ана шундай тадбир Кёльндаги Марказий жоме масжидидда ҳам ўтказилди. 

“Бугун авлодларимиз Германияда ўзига ишонч билан, дини, тили ва маданияти билан яшаётган бўлса, бунда масжидларнинг ўрни катта. Кичик жойлардан катта мажмуаларга айландик. Бунинг учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”, – дейди Дин ишлари бўйича Турк-Ислом иттифоқи раҳбари Козим Туркман.  

Кёльн масжидига келганларга ислом дини ва масжид ҳақида маълумотлар берилди. 

“Масжид жуда ҳам ажойиб, – дейди Ален Таленмейер исмли киши. – Шаҳар марказида қурилгани, меъмори Паул Бём эканлигидан хабарим бор. Интерьерини кўриб, жуда ҳайрон қолдим, жамоатнинг таъбига кўра безалган, жуда чиройли”

Очиқ эшиклар кунида Кёльн шаҳри ҳокими Ҳенриетта Рекер ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Кёльндаги Марказий жоме масжиди 2018 йилнинг сентябрида, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг иштирокида очилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кобулда Германия элчихонаси қайта очилиши мумкин

220 09:10 06.12.2021

НАТОнинг Афғонистондан кейинги хулосаси: “Энди бирга бориб, бирга қайтамиз” 

520 11:45 02.12.2021

Яманда аҳвол тобора ёмонлашяпти

397 09:10 26.11.2021

Германия ҳукумати “Толибон” билан музокара олиб боряпти

1033 19:30 13.11.2021

Дунёда қочқинлар сони яна кўпайди

424 09:05 12.11.2021

100 ёшли фашистлар концлагери қўриқчиси судланмоқда

1032 10:23 09.11.2021
« Орқага