Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия мудофаа вазири: келгуси ҳафталар Украина учун ҳал қилувчи бўлади

820

Германия мудофаа вазири Борис Писториус Блумберг агентлигига кейинги ҳафталар Украина учун «ҳал қилувчи» бўлишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, гап Украина Қуролли кучларининг Россия ҳужумини қайтариши ҳақида кетмоқда.

«Уч ой ичида биз (Украинада) ишончли ҳаво мудофаасини яратишга эришишимиз керак», деди Германия мудофаа бошқармаси бошлиғи.

Аввалроқ Писториус Германиянинг “Леопард 2” асосий жанговар танклари жорий йилнинг март-апрель ойларида Украина қўшинларига етказиб берилиши мумкинлигини айтган эди.

Писториус жанг майдонларидаги вазият яқин ҳафталарда ўзгариши мумкинлигига эътибор қаратиб, шунинг учун Ғарб қурол-яроғ етказиб беришни тезлаштириши керак, деди. Вазир америкалик генерал Марк Миллининг сўзларини келтириб ўтди ва Шимолий Атлантика альянси қўллаб-қувватлайдиган чораларнинг асосий устуворлиги Киевга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш эканини таъкидлади. Уч ой ичида мамлакатда ҳаво ҳудудини «ишончли» ҳимоя қилиш тизимини яратиш режалаштирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Сурияга нисбатан санкцияларни олиб ташлади

1085 13:49 10.02.2023

Иш кийими билан намоз ўқиса бўладими?

3968 09:05 01.02.2023

Исломда бировга ҳам, ўзига ҳам зарар етказиш йўқ

1658 06:00 22.06.2020

Тожикистон: чегара заставасига ҳужум қилганларга яшириқча ҳукм ўқилди

2430 21:20 11.06.2020

Австрия исломофбия ҳақида огоҳлантирилди

1841 18:02 02.06.2020
« Орқага