Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия мустамлакачилик даврида Африкадан олиб чиқиб кетган осори-атиқаларни қайтариб бермоқчи

308

Камерун, Намибия ва Танзания мустамлака бўлган даврда мамлакатдан Европага олиб кетилган артефактлар қайтариб берилади, дейди Германиялик расмийлар.

Германия пойтахтидаги кўплаб музейларни бошқарадиган Берлинда жойлашган Пруссия маданий мерос жамғармаси душанба куни Намибия, Танзания ва Камерунга артефактларни қайтариш бўйича музокараларга киришганини маълум қилган.

Қайтарилиши керак бўлган артефактлар орасида она маъбуда Нгонсонинг ҳайкали ҳам бор, бу Камеруннинг  шимоли-ғарбий Нсо халқи учун катта маънавий аҳамиятга эга ашё ҳисобланади.

Ҳайкал 1903 йилдан бери Берлин Этнология музейи коллекциясининг бир қисми бўлиб келган.

Кенгаш, шунингдек, 23 та артефакт, жумладан, заргарлик буюмлари ва асбобларни Намибияга доимий равишда қайтаришни маъқуллаган. 1884 йилдан 1919 йилгача бўлган мустамлака даврида ўғирланган тарихий буюмлар тадқиқот мақсадида ўтган ой Намибияга қайтарилган ва ўша ерда қолган.

Жамғарманинг таъкидлашича, унинг президенти ва бошқарув кенгашига кўпгина ваколатлар берилган. Жумладан, Мажи-Мажи қўзғолони, XX аср бошидаги мустамлакачилик даври ва бошқа можаролар пайтида Танзаниядан талон-тарож қилинган ашёларни қайтариш бўйича келишувни имзолаш ваколати берилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

301 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

236 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

173 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

476 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

386 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

512 19:10 15.08.2022
« Орқага