Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия Украинага 19 та Леопард 2 танкини етказиб бериши мумкин

1113

Германия Бундесвернинг (Германия Қуролли Кучлари) ўз захираларидан Украинага 19 та Леопард 2 жанговар танкини етказиб бериши мумкин, дея хабар бермоқда Der Spiegel ўз манбаларига таяниб.

Хабарга кўра, 2022 йил ёзи бошидан Германия Мудофаа вазирлиги Бундесвер ихтиёрида бўлган турли Леопард моделларининг батафсил рўйхатига эга. Шунингдек, у Украинага етказиб бериш учун қайси моделлар кўриб чиқилиши мумкинлигини кўрсатади. Der Spiegel нашри маълумотларига кўра, Бундесверда турли русумдаги жами 312 та Леопард 2 танки мавжуд. Шу билан бирга, ўтган йилнинг май ойида 99 таси таъмирланган бўлса, биттаси фойдаланишдан чиқарилган.

Агар Германия ҳукумати Киевга жанговар танклар етказиб беришга рози бўлса, Германиянинг Леопард 2А5 моделлари бошқа Европа мамлакатлари, масалан, Полшанинг Леопард 2 моделлари билан бирлаштирилиши мумкин. Нашрнинг хулосасига кўра, Бундесвер жанговар танкларининг Украинага етказилиши борасида Германия Мудофаа вазирлигининг янги раҳбари Борис Писториусга босим ўтказган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1007 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1074 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

712 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1399 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

734 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1477 15:30 07.06.2023
« Орқага