Германия Молия вазирлиги Украинага ёрдамни 5,4 миллиард еврогача ошириш бўйича келишиб олмоқчи, деб ёзади Der Spiegel департаментнинг Бундестаг бюджет қўмитасига йўллаган хатига таяниб.
Ҳукумат Украинага ҳарбий ёрдамни сезиларли даражада оширмоқчи.
Нашр маълумотларига кўра, вазирлик комиссия билан “Хавфсизлик, мудофаа ва барқарорликни таъминлаш бўйича ҳамкор давлатларни мустаҳкамлаш” номли жамғармани кўпайтиришни мувофиқлаштиришни режалаштирмоқда.
Жорий йилда унинг ҳажми аллақачон 2,2 миллиард еврони ташкил қилган.
“Украина армиясининг катта моддий йўқотишлари муносабати билан захираларни тўлдириш талаб қилинмоқда”, — дейилади журнал молия бўлими баёнотидан келтирилган иқтибосда.
Шу тариқа, улар белгиланган миқдорни 3,2 миллиард еврога оширмоқчи, бу эса Der Spiegel нашрига кўра, аввалроқ Мудофаа вазирлиги сўраган кўрсаткичга тўғри келади.
Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги ҳам келгуси бир неча йил ичида худди шу мақсадлар учун қўшимча 8,8 миллиард евролик бюджет маблағларидан фойдаланиш ниятида.
Молия вазирлиги хабаридан келиб чиқадики, Украина Қуролли Кучларига ҳаво мудофаа тизимлари, пиёда жанговар машиналари ва танклар техник хизмат кўрсатиш ва снарядларни етказиб бериш махсус маблағ киритишни талаб қилади.
Бу маблағларга Украина учун айнан нима сотиб олинишини мамлакат бюджети раҳбарлари, Бундестагнинг тегишли идоралари бугун бўлиб ўтадиган ёпиқ йиғилишда муҳокама қилади, деб хабар бермоқда ОАВ.