Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германияда G7 саммитига қарши акция ўтказилди

722

Германиянинг Гармиш-Партенкирхен шаҳрида кеча, 26 июнь куни бошланган G7 саммитига қарши норозилик намойиши ўтказилди.

Полиция маълумотларига кўра, унда 900 киши иштирок этган. Ташкилотчиларнинг айтишича эса, 1000 дан ортиқ намойишчи ўз норозилигини билдирган.

Мазкур тадбир “Стоп Элмау” ташаббус гуруҳи томонидан ташкил этилган. 

Намойишчилар қашшоқ мамлакатлар қарзларини бекор қилишни, G7ни тугатишни ва глобал муаммоларни ҳал қилишда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ролини оширишни талаб қилишди. 

Полиция ходимларини ҳақорат қилган намойишчи ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган. 

26 – 28 июнь кунлари Баварияда, Алп тоғларидаги Элмау қасрида Германия давлати раислигида G7 нинг 48-саммити бўлиб ўтади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

110 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

224 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

278 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

213 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

333 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

298 18:58 18.08.2022
« Орқага