Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германияда имом тайёрлашга киришилди

1246

Германияда бугундан эътиборан давлатнинг қўллаб-қувватлаши билан имом-хатиб етиштиришга киришилди, дея хабар бермоқда Deutsche Welle.

Асосчиларининг орасида уламолар, диншунослар ва олимлар бўлган Ислом коллежида таълим икки йил давом этади. Таълим апрель ойида бошланиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли июнь ойига кечиктиришга тўғри келди.

Имомлар тайёрлаш курсига йигирма киши ёзилди, маънавий-диний йўлбошчилик курсида эса ўттиз нафар тингловчи бўлади. Ислом коллежида ўқимоқчи бўлган номзодлар илоҳиёт йўналишида таълим олган бўлиши ёки узоқ йиллар давомида ўз жамоасига имомлик қилган бўлиши керак. Дарслар немис тилида олиб борилади. Ваъз, хутба, сиёсий таълим, ибодат, жамоат учун ижтимоий ва диний хизмат сингари мавзуларда сабоқ берилади.

Германияда охирги йилларда имом-хатибларнинг чет эллардан келиши қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бошқа давлатларда етишиб чиққан имомларнинг Германияда ишлаши маҳаллий мусулмонлар хорижнинг таъсирига тушиб қолишига олиб келиши мумкинлиги борасида хавотир билдириляпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яманда аҳвол тобора ёмонлашяпти

370 09:10 26.11.2021

Германия ҳукумати “Толибон” билан музокара олиб боряпти

1015 19:30 13.11.2021

Дунёда қочқинлар сони яна кўпайди

401 09:05 12.11.2021

100 ёшли фашистлар концлагери қўриқчиси судланмоқда

990 10:23 09.11.2021

Олимлар спиртли ичимликларнинг “ўртача” истеъмоли ҳақида фикр билдиришди

1033 18:19 03.11.2021

Туркия: элчихоналар ички ишларга аралашмасликка ваъда берди

782 10:35 26.10.2021
« Орқага