Германиянинг Кёльн шаҳрида Турк-Ислом Дин ишлари иттифоқи томонидан “22-диний билимлар ва умумий маданияти” мусобақаси ўтказилди.
Турк-Ислом Дин ишлари иттифоқига аъзо жамиятлар ўртасида уюштирилган мазкур танловнинг финалида 13 та ҳудуддан келган ёшлар ўз билимлари билан беллашди.
Финал мусобақасига Германиядаги диний маслаҳат кенгаши раҳбарлари, диний вакиллар, уюшма маъмурлари, талабалар, ота-оналар ва кўплаб меҳмонлар ташриф буюрди.
Финалда Ислом динига оид 40 тадан савол берилди. Қизғин баҳсга айланган мусобақада Муҳаммад Талҳа Ениcей, Зайд Мирза Яшар ва Яда Нур Аккаядан иборат Кёльн шаҳри вакиллари биринчи ўринни қўлга киритишди. Гамбург вилояти вакиллари иккинчи, эссенликлар учинчи ўринни эгаллашди.
Турк-Ислом Дин ишлари иттифоқи раиси Козим Туркман танловдан мақсад мусобақалашиш эмас, балки ёшларнинг янада кўпроқ диний билимларга эга бўлиши эканини таъкидлади.
“Энг катта мақсадимиз билимли ва комил авлодлар, жамиятга фойдали инсонлар етиштиришдир. Шунингдек, ўз олдингизга янада юксак марраларни қўйишингизни истаймиз. Мусулмон сифатида барча жамиятларда энг намунали ва севимли инсонлар бўлишимиз шарт”, деди у.
Финалнинг ғолибларига ва барча иштирокчиларига совғалар ва сертификатлар топширилди.