Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германияда мусулмонлар 200 нафар уйсиз ва муҳтожларга овқат тарқатди

361

Германиянинг Кёльн шаҳрида яшовчи мусулмонлар уйсиз ва муҳтожларга озиқ-овқат ёрдами кўрсатди.

«Tag der Wohnungslosen» (Уйсизлар куни) аксияси доирасида донер, айрон ва ширинликлар учун муҳтожлар тарихий Кёльн собори, Марказий вокзал ва Бреслауер майдони атрофида узун навбатлар ҳосил қилишди. Марҳабо&Mahlzeit Хайрия уюшмаси асосчиси Тўлга Ўзгул ушбу инсонпарварлик акциясида иштирок этаётганидан мамнуният билдирди. 

“Ҳаяжонга берилиб, ёрдам сўраб, йиғлаб турган одамлар бор эди. Эҳтиёжмандлардан бири сўнгги бор 6 ой муқаддам донер кабоб еганини ва бундай аксия хайриячилар кўмагида бўлганини жуда ёқтиришини айтди”, — деди Тўлга Ўзгул. 

Мазкур хайрия тадбирида 200 нафардан ортиқ кишига озиқ-овқат пакетлари кўринишида ёрдам кўрсатилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

352 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

572 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

792 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

472 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

352 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2480 12:50 30.11.2022
« Орқага