Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

510

Германияда прокуратура ва разведка декабрь ойида ҳибсга олинган ва Россия фойдасига жосуслик қилишда айбланган БНД махсус хизмати ходимининг шериги деб ҳисоблаган эркак давлатга хиёнат қилишда гумонланиб ҳибсга олинди.

Немис прокуратураси пайшанба куни исмини «Артур Э.» деб айтган Германия фуқароси якшанба куни Мюнхен аэропортида Америка Қўшма Штатларидан келганида ҳибсга олинганини эълон қилди.

Тергов маълумотларига кўра, Артур Э. россияликларнинг декабрь ойида ҳибсга олинган ва Россияга махфий маълумотларни узатишда айбланган Германия БНД разведка хизмати ходими Карстен Л. билан алоқаларида оралиқ бўғин бўлган. Артур Э., прокуратура маълумотларига кўра, бу маълумотни Л. Карстендан олган ва уни русларга узатган.

Артур Э.нинг ўзи махсус хизматлар ходими эмас.

Немис ҳуқуқ-тартибот идоралари ва разведкаси Америка Федерал қидирув бюроси ёрдамида унинг изига тушиб, ҳибсга олган.

Германияда сўнгги пайтларда, Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг, Европада рус жосусларининг фаоллиги ва уларнинг Германия махфий маълумотларига қизиқиши кучайгани ҳақида кўп айтилди ва ёзилди.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Германиянинг Ахборот хавфсизлиги федерал бюроси раҳбари Арне Шёнбом ишдан бўшатилди, уни ZDF телеканали журналистлари Россия махсус хизматларига доир шахслар билан алоқада бўлганликда айблади. Шёнбонг давлат лавозимига тайинланишидан олдин Германиянинг киберхавфсизлик кенгашини бошқарган ва журналистлар маълум қилганидек, яқин вақтгача унинг таркибига Россия махсус хизматлари билан алоқадорликда гумон қилинган компания киритилган.

Ноябрь ойида 2014-2020 йилларда рус разведкасини маълумотлар билан таъминлаган Бундесвернинг истеъфодаги подполковниги, 65 ёшли Ралф Г. қўлга олинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега Қрим Украинага қайтарилиши керак?

20 10:05 26.03.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

846 20:40 25.03.2023

Тунисликлар Рамазонни оғир шароитда ўтказмоқда

825 20:05 25.03.2023

АҚШ Эрон билан зиддиятга интилмаяпти – Байден   

520 19:45 25.03.2023

АҚШ Конгрессида Хитойнинг уйғурларга босими муҳокама қилинди. Унда ўзбек аёл ҳам сўзга чиқди

1278 19:15 25.03.2023

CCВ: Юртимизда саратонни 99 фоизгача даволовчи препарат яратилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид

513 18:40 25.03.2023
« Орқага