Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германиядаги турк масжидида ёнғин содир бўлди

473

Германиянинг Жанубий Саксония вилояти, Хемниц шаҳрида жойлашган Дин ишлари бўйича Турк-Ислом иттифоқи тасарруфидаги Фотиҳ масжидида ёнғин содир бўлди. Полиция ҳодиса қасддан амалга оширилганини тахмин қилган ҳолда, тергов ҳаракатларини бошлаган.

Ёнғин шанба куни маҳаллий вақт билан 22:00 да  масжидда одамлар бўлмаган вақтда бошланган. Хемниц полиция бошқармасининг хабарига кўра, яқин атрофда бўлган фуқаролардан бири ёнғин тўғрисида хабар берган. Ёнғин бартараф этилгунга қадар атрофдаги баъзи уйларга ҳам ўтишга улгурган. Тергов олиб бораётган ходимлар ёнғиннинг бошланиш нуқтаси масжид яқинидаги чиқинди контейнери эканлигини таъкидламоқда.

Маълумот учун: Сўнгги вақтларда ирқчилик ва исломофобия кучайган, Ғарбий Европада Франциядан кейин энг кўп мусулмонлар яшайдиган мамлакат ҳисобланувчи Германиядаги 4,7 миллион мусулмонларнинг 3 миллиондан ортиғи турк миллатига мансуб.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ЕИ тез орада рус нефтининг эмбаргоси бўйича келишувга эришади – Германия вазири

327 11:18 24.05.2022

Германиянинг собиқ канцлерини нафақадан маҳрум қилиш таклиф қилинмоқда

709 16:45 19.05.2022

Ҳайдовчилар ва уларга бериладиган жарималар борасида дунё тажрибаси

657 16:25 17.05.2022

Bloomberg: Германия йил охиригача Россиядан нефть импортини тўхтатади

267 10:30 16.05.2022

G7 : Украина чегараси ўзгаришини тан олмаймиз

815 15:55 14.05.2022

Дунё қайси томонга қараб кетмоқда?..

1837 10:41 08.05.2022
« Орқага