Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германиялик мусулмон марҳумнинг уйидан катта миқдорда пул топиб олди

1424

Марҳумнинг уйини кўчириш вақтида 557 минг еврони топиб олган ва уни меросхўрларга топширган Ҳусайн Эрсой Германияда қаҳрамон даражасига кўтарилди.

Германиянинг Маннҳеим шаҳрида яшовчи Ҳусайн Эрсой оилали, 3 фарзанднинг отаси. У 24 йил аввал Синопдан Германияга бориб яшай бошлаган. 

Эрсой Германияда бир қанча вақт ишлагандан сўнг, вафот этган одамларнинг уйларини тугатиш билан шуғулланадиган ширкат тузади. 

Навбатдаги буюртмага кўра вафот этган одамнинг уйига бориб, ўз ишига киришади. Бир пайт шкафни тозалаётган Ҳусайн ҳайратдан ёқа ушлаб қолди. Чунки шкафда бир чемадан пул турарди.

 “Уларни қалбаки деб ўйладим. Лекин текшириб кўрганимда, тангалар ҳақиқий эканлигини ва ҳисоблагандан сўнг жами 557 минг евро ва 2 минг 700 швейцария франки борлигини англадим”, дейди Эрсой.

Ҳусайн Эрсой зудлик билан марҳумнинг қизига қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтириб, пулни унга элтиб беради.   

Чет эллик фуқаро топиб, эгасига берган 557 минг евро Европада топилган ва қайтарилган энг катта сумма экан.   

Ҳусайн Эрсойдан бу ибратли хулқ-атворининг сабабини сўрашганида, Имом хатиб мактабини (мадраса) тамомлаганини ва диний эътиқодига кўра пулни эгасига берганини айтган. 

"Мен немис хонимга “Бизни бу ерга олиб келган кучнинг номи Ислом эканини ва эгасининг розилигисиз бировнинг 1 евросига ҳам тегмаслигимизни” тушунтирдим. У бу гапларимдан жуда ҳайратланди ва хурсанд бўлди. Ўзим ҳам...”, дейди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

100 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

224 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

273 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

212 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

333 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

298 18:58 18.08.2022
« Орқага