Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германиянинг собиқ канцлерини нафақадан маҳрум қилиш таклиф қилинмоқда

780

Христиан-демократик иттифоқ Германия собиқ канцлери Герхард Шрёдерни Россия билан алоқалари туфайли давлат хизматчиларининг пенсияларидан маҳрум қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда Frankfurter Allgemeine Zeitung нашри хабар бермоқда.

«Ҳукмрон коалиция Шрёдерга қарши чора кўришда уни давлат хизматчиларининг пенсия олувчилар рўйхатидан чиқариб ташлашни таклиф қилаётган Христиан-Демократик Иттифоқи каби ишни амалга ошира олмайди», — дейилади мақолада.

Бунга асос сифатида Шрёдернинг Россия президенти Владимир Путин билан алоқалари ва унинг Россия энергетика компанияларидаги фаолияти эсга олинади.

Шу билан бирга, Германия Социал-демократик партияси депутати Кати Мастнинг сўзларига кўра, бундай чоранинг амалга оширилиши «жуда шубҳали» кўринади, чунки гап «мулк ҳуқуқлари» ҳақида кетмоқда.

Ўтган йили Шрёдернинг офис ходимлари ва саёҳат харажатлари 419 000 евро атрофида бўлган. Канцлерия томонидан молиялаштирилган идорада яқин давргача тўрт нафар ходим ишлаган эди. Улар бир неча ҳафта олдин ишдан бўшаган ва бошқа жойга ўтказишни сўрашган. 

Россиянинг Украинага ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан сўнг, Шрёдер Путиндан узоқлашмагани, Россия газ ва нефть компаниялари кузатув кенгашларидаги лавозимларидан истеъфога чиқмагани учун қаттиқ танқид қилинди. Айни пайтда, Шрёдерни СДПдан чиқариб юбориш бўйича бир қанча тартиб-қоидалар олиб борилмоқда. Партия элитасининг ўзи чиқариб юбориш учун ҳеч қандай чора кўрмади. СДП раиси Саския Эскен Шрёдернинг ўзи партиядан кетишини талаб қилди. Партиянинг ички ишлар штат котиби Ненси Фезер Шрёдерни партиядан чиқариб юборишни талаб қилган. “Шрёдер Путин билан яқин алоқада бўлишига қарамай, СДПда қолиши мумкинми”, деган саволга у: «Чиқариб ташлаш керак!», деб жавоб берган.

Аввалроқ, Адлия вазири ўринбосари, Полша парламенти аъзоси Себастян Калета Европа Иттифоқига Шрёдернинг Россия билан алоқалари туфайли унга қарши санкциялар жорий этишни таклиф қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

443 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

741 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

169 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

262 21:00 01.07.2022

Хотира

285 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

247 20:00 01.07.2022
« Орқага