Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Глобал ҳалол иқтисодиёт ҳажми тобора ошмоқда

491

Туркиянинг Истанбул шаҳрида VII Бутунжаҳон ҳалол саммити va VIII Halal Expo кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. 

Саммитнинг очилиш маросисида нутқ сўзлаган Туркия вице-президенти Фуат Октай глобал ҳалол иқтисодиёт ҳажми тобора ортаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, шариат талабларига мос келадиган жаҳон иқтисодиёти ҳажми 7 триллион долларга етди. 

Истанбулдаги анжуманда дунёнинг йигирмадан ортиқ давлатидан олтмишга яқин нуфузли маърузачилар, шунингдек, 35 давлатдан 400 га яқин компания вакиллари, жумладан, озиқ-овқат саноати корхоналари, дори-дармон, косметика, маиший кимё, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар иштирок этмоқда.

Туркия вице-президентининг таъкидлишича, ҳалол маҳсулотлар ва хизматлар ўз сифати билан мусулмон бўлмаганларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. 

Октай ҳозирги кунда ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи энг йирик давлатлар Бразилия, Австралия, Франция, Германия ва Янги Зеландия эканлигини маълум қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

135 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

366 22:05 19.01.2022

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

396 21:05 19.01.2022

Динимни ўрганаман: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот бериш ҳақида

290 20:05 19.01.2022

Индонезия пойтахти чўкиб кетмоқда, қутқаришнинг иложи борми?

1129 19:05 19.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

406 18:30 19.01.2022
« Орқага