Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Греция қайтариб юборган 6 нафар муҳожир сувга чўкиб кетди

382

БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги Греция хавфсизлик кучлари кеча ҳудудий сувлардан сиқиб чиқарган тартибсиз муҳожирлардан 6 нафарининг ўлимига муносабат билдирди.

БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги матбуот котиби Шабиа Мантоо Онадўли мухбирининг кеча Греция хавфсизлик кучлари томонидан ҳудудий сувлардан ортга сурилган тартибсиз муҳожирлардан 6 нафарининг ўлими ҳақидаги саволига ёзма жавоб берди. 

"Бу қурбонлар қабул қилиниши мумкин эмас. Ваколатли органлар ташаббуси билан Ўртаер денгизида ўз вақтида ва самарали қидирув-қутқарув ишлари зудлик билан тикланиши кераклигини яна бир бор такрорлаймиз", - деди Мантоо.   

2022 йил бошидан буён Ўрта ер денгизи ва Шимолий-Ғарбий Африка йўллари орқали Европага етиб боришга ҳаракат қилган 1300 дан ортиқ муҳожирнинг ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги маълумотни баҳам кўрган Мантоо “Денгиздаги қидирув ва қутқарув ишлари ҳаёт йўқотишларининг олдини олиш учун жуда муҳим, аммо халқаро масъулиятдир”, дея муносабат билдирди. 

Кеча грек чегарачилари томонидан ортга сурилган 73 тартибсиз муҳожир Муғла қирғоқларида қутқарилар экан, 2 нафари чақалоқ, 3 нафари бола ва бир аёл бўлган 6 нафар муҳожирнинг жасади топилгани хабар қилинганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

154 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

315 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

521 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

298 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

269 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1911 12:50 30.11.2022
« Орқага