Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Греция суди имомнинг қамоқ муддатини узайтирди

1300

Греция суди 21 октябрь куни мамлакат мусулмон-турк жамоасидан бўлган диний раҳбарнинг қамоқ муддатини узайтирди.

Греция шимоли-шарқидаги Комотини (Гумулcине) муфтийси Иброҳим Серифга Салоники шаҳри қуйи суди томонидан ҳукм қилинган 80 кунлик қамоқ жазоси апелляция суди томонидан 21 октябрь куни тўхтатилди.

2018 йил март ойида Греция ҳукумати Серифни 2016 йилда диний маросимда қатнашган имомни «ҳокимиятни эгаллаб олишда» айблаб қамоққа олган эди.

Серифнинг адвокати Эркан Аҳмет «Анадолу» агентлигига берган интервьюсида, прокурорнинг таклифи иш материалларини кўриб чиқиш муддатини қолдиришга олиб келди.

Сериф 1990 йилда маҳаллий мусулмон-турклар жамоаси томонидан муфтий этиб сайланган.

Ксанти (Искеcэ) нинг ҳозирги муфтийси Аҳмет Мете ва ундан олдинги Меҳмет Эмин Оға ҳам илгари худди шу айб билан Греция судлари томонидан судланган.

Грециянинг Ғарбий Фракия минтақасида 150 мингга яқин мусулмон-турк озчилиги яшайди. Бу ерда муфтийлар маҳаллий жамиятда оила ва мерос масалалари бўйича ҳукм чиқариш ваколатига эга.

1991 йилдан буён муфтийни сайлаш мамлакатда муаммо бўлиб келган.

Грецияда мусулмонлар томонидан муфтийларни сайлаш 1913 йилда Усмонли империяси билан тузилган Афина шартномаси бўйича тартибга солинган ва кейинчалик Греция қонунларига киритилган.

Аммо Греция 1991 йилда бу қонунни бекор қилди ва ўзи муфтийларни тайинлай бошлади.

Комотини ва Ксанти шаҳарларидаги мусулмон туркларнинг аксарияти тайинланган муфтийларни танимайдилар ва бунинг ўрнига юнон давлати тан олмайдиган муфтийларни ўзлари сайлашади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Греция Туркиянинг устидан Саудия Арабистонига шикоят қилди

1010 08:00 05.01.2022

Греция Туркиянинг устидан Путинга шикоят қилди

1192 09:15 09.12.2021

«Греция Туркия билан «конструктив мулоқот»га интилади» – ТИВ вазири

477 08:41 05.11.2021

Грецияда ҳайвонларни мусулмонча ва яҳудийча усулда сўйиш тақиқланди

1735 09:33 29.10.2021

“Афғонистонлик қочқинлар минтақада қолиши керак” – Греция

526 13:05 02.10.2021
« Орқага