Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Грецияда ҳайвонларни мусулмонча ва яҳудийча усулда сўйиш тақиқланди

1740

Грецияда олий маъмурий суд ҳисобланувчи Давлат кенгаши ҳайвонларни мусулмонча (ҳалол) ва яҳудийча (кошер) сўйишни тақиқлади, дея хабар берди Jerusalim Post.

Қайд этилишича, ушбу қарор Греция ҳайвонлар ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш федерацияси очган даъводан сўнг қабул қилинган. Федерация ҳайвонларни оғриқсиз сўйишда диний анъаналарга кўра сўйишни истисно этувчи қарор бекор қилиниши талабини илгари сурган. Натижада Давлат кенгаши оғриқсиз сўйишни талаб қилувчи Греция қонуни бузилган дебган қарорга келди.

Европа яҳудийлар уюшмаси етакчиси, раввин Менахем Марголин бу қарорга норозилигини билдирди. Унинг таъкидалишича, Европада яҳудийларни ҳимоя қилишга ваъда берган органларнинг ўзи яҳудийларнинг диний эркинлигига ҳужум қилмоқда.

Раввин аввалига Бельгияда, кейин Польша ва Кипрда ҳам кошер сўйиш тақиқланганини эслатиб ўтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Греция Туркиянинг устидан Саудия Арабистонига шикоят қилди

1027 08:00 05.01.2022

Греция Туркиянинг устидан Путинга шикоят қилди

1211 09:15 09.12.2021

«Греция Туркия билан «конструктив мулоқот»га интилади» – ТИВ вазири

490 08:41 05.11.2021

Греция суди имомнинг қамоқ муддатини узайтирди

1310 08:05 22.10.2021

“Афғонистонлик қочқинлар минтақада қолиши керак” – Греция

534 13:05 02.10.2021
« Орқага