Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Грецияда юк ва йўловчи поездлари тўқнашиб кетди

634

Грецияда йўловчи ва юк поездининг тўқнашуви оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди, 85 киши жароҳат олди.

Тўқнашув сешанба куни кечқурун Лариса шаҳри яқинида содир бўлган.

Йўловчи поезди Афинадан Салоникига IC62 рейсини амалга оширган, Салоникидан Ларисага йўл олган юк поезди унга қарма-қарши келаётган бўлган. 

Нима учун поездлар бир йўлдан юргани номаълум.

350 киши бўлган йўловчи поездининг вагонлари рельсдан чиқиб кетган, улардан бири ёниб кетган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, иккала поезднинг ғилдираклари ва бошқа қисмлари ўнлаб метрларга учиб кетган.

«Тўқнашув жуда шиддатли бўлди», деган журналистларга Тесалия вилояти губернатори Константинос Агорастос.

Унинг сўзларига кўра, йўловчи поездининг дастлабки тўрт вагони рельсдан чиқиб кетган, бош ва иккинчи вагонлар деярли бутунлай вайрон бўлган.

“SKAI” телеканали маълумотларига кўра, тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган йўловчилар автобусда Салоники шаҳрига эвакуация қилинган.

Ярадорлар яқин атрофдаги шифохоналарга юборилган. Улардан баъзилари шошилинч жарроҳлик амалиётларига муҳтож.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1056 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1110 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

735 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1437 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

746 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1490 15:30 07.06.2023
« Орқага