Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Грузия Туркия билан дўстлик ва ҳамкорликка катта аҳамият беради

458

Тбилиси Грузиянинг қўшни ва стратегик шериги бўлган Туркия билан дўстлик ва ҳамкорликка катта аҳамият беради. Бу ҳақда душанба куни Грузия бош вазири Иракли Гарибашвили мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг ўн йиллик ривожланиш режаси тақдимотида айтиб ўтган.

Грузия бош вазири июнь ойининг бошида Туркияга қилган ташрифини ва ҳар икки давлат 2021 йил охирида стратегик ҳамкорлик кенгашининг юқори даражадаги йиғилишини ўтказишга келишиб олган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашувини эслатиб ўтган. Шу билан бирга, Грузия бош вазири Россия томонидан босиб олинган Абхазия ва Жанубий Осетиядаги Грузия ҳудудларига эътибор қаратган.

«Албатта, Грузиянинг келгуси 10 йилги ташқи сиёсатининг асосий мақсади - бу истилони тугатиш ва Россия билан бу йўналишда тўғридан-тўғри мулоқотга замин тайёрлаш. Ишғол ва зиддиятга чек қўйиш керак», деган бош вазир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Грузия бош вазири онлайн казиноларни босқичма-босқич тақиқлашга чақирмоқда

270 15:05 22.11.2021

Қамоқхонада Саакашвилини илиқ кутиб олишган – ОАВ

905 11:10 04.10.2021

Грузиянинг собиқ президенти ватанига келиши билан қамоққа олинди

2361 22:31 01.10.2021

Саакашвили Грузияга келганини эълон қилди. Расмийлар ҳали тасдиқламади

644 19:00 01.10.2021

Қамоққа ҳукм қилинган собиқ президент ватанига қайтяпти

1323 14:05 28.09.2021

Грузияда яшин тушиши натижасида юзлаб қўй ҳалок бўлди

1036 05:05 16.08.2021
« Орқага