Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Грузияда яшин тушиши натижасида юзлаб қўй ҳалок бўлди

1094

Грузия жанубида яшин уриши натижасида 530 қўй ҳалок бўлди. Қўйларнинг эгасининг айтишича, деҳқонлар шунча кўп ўлик ҳайвонларнинг жасадини тоғдан тушира олмаган ва ўша ернинг ўзида ёндириб юборилган. 

Маҳаллий манбаларга кўра, фожиа Грузиянинг Самцхе-Жавахетия вилоятида Диди Абули тоғида, бир отар қўйи яйловда ўтлаб юрган пайтда содир бўлган. Чўпон ҳам яшин уриши натижасида ҳушини йўқотган, лекин тирик қолди.

Чўпоннинг айтишича, у ҳушига келганида, атрофида юзлаб қўйларнинг жасадларини кўрган. Маҳаллий аҳоли суратга олган воқеа оқибатлари акс этган видео интернетда пайдо бўлган.
Чўпонлар тоғдан барча ҳайвонларнинг жасадини тушира олмаган, шунинг учун уларни воқеа жойида ёқиб юборишга қарор қилинган. Грузияда битта қўйнинг нархи 110-115 долларни ташкил қилади, шунинг учун ҳайвон эгаларига етказилган зарар камида 58300 долларни ташкил этган.

Таъкидлаш жоизки, маҳаллий ҳокимият бу воқеага жуда шубҳа билан қараган. Ниноцминда маъмурияти фермерга компенсация олишда муаммоларга дуч келиши ҳақида хабар берган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Украина НАТОга аъзо бўлади, Россиянинг бунга аралашишга ҳаққи йўқ»

1378 19:05 14.01.2022

Собиқ Совет Иттифоқи: Тожикистон аҳоли кўпайиши бўйича биринчи ўринда

3043 13:05 03.01.2022

Грузия бош вазири онлайн казиноларни босқичма-босқич тақиқлашга чақирмоқда

385 15:05 22.11.2021

Қамоқхонада Саакашвилини илиқ кутиб олишган – ОАВ

974 11:10 04.10.2021

Грузиянинг собиқ президенти ватанига келиши билан қамоққа олинди

2587 22:31 01.10.2021

Саакашвили Грузияга келганини эълон қилди. Расмийлар ҳали тасдиқламади

706 19:00 01.10.2021
« Орқага