Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Грузиянинг собиқ президенти ватанига келиши билан қамоққа олинди

2587

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Тбилиси яқинидаги Рустави қамоқхонасида бўлиши мумкин, деб хабар беради Грузиянинг Пирвели телеканали. Ички ишлар вазири Вахтанг Гомелаури Саакашвилининг ҳибсга олиниши ҳақидаги хабарни тасдиқлаган. Махсус операция тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган. Ҳибсга олиш Тбилисида содир бўлганлиги ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар мавжуд.

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвилининг айтишича, собиқ президент Михаил Саакашвили Грузияда ҳибсга олинган. Аввалроқ, Гарибашвили Саакашвилига ватанга қайтгач галстуклар тўплами билан бирга қамоққа ташланишини ваъда қилганди.

Саакашвили аввалроқ маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига октябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловга қадар ватанига қайтиш нияти борлигини маълум қилганди. У Грузияда ички қидирувга берилган ва бир нечта жиноий ишлар бўйича тергов қилинмоқда. Грузия расмийлари вакиллари чегарани кесиб ўтиши билан уни ҳибсга олишларини бир неча бор таъкидлашган.

Аввалроқ Саакашвили тарқатган видеомурожаатида Грузиянинг Батуми шаҳрида эканини айтган. У 2 ва 3 октябрь кунлари Тбилисида бўлишини эълон қилиб, тарафдорларини шаҳар марказидаги Озодлик майдонига йиғилишга чақирган.
Грузия прокуратураси маълумотларига кўра, Саакашвили банкир Сандро Гиргвлианининг ўлдирилиши ва депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиши иши бўйича сиртдан судланган. Биринчи ҳолда, у 3 йилга, иккинчисида 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бундан ташқари, Саакашвилига 2007 йил 7 ноябрда мухолифат митингини тарқатиб юбориш, “Имеди” телекомпаниясига ҳужум ҳамда давлат буджети маблағларини ўзлаштириш каби айбловлар қўйилган. Бу ишлар судлар томонидан кўриб чиқилмоқда ва ҳозирча ҳукм чиқарилмаган.


МАВЗУГА ОИД ХАБАР:

Саакашвили Грузияга келганини эълон қилди. Расмийлар ҳали тасдиқламади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

350 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

661 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

445 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

234 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

942 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1045 18:30 24.01.2022
« Орқага