Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гутерриш: “Фаластин ҳудудларининг босиб олингани халқаро хавфсизликка таҳдиддир”

471

Фаластин ҳудудларининг босиб олингани билан боғлиқ вазият халқаро тинчлик ва хавфсизликка муаммо бўлиб қолмоқда ва фаластинликларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари учун қўллаб-қувватлаш зарур. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Твиттердаги саҳифасида ана шундай ёзди.

“Фаластин халқи билан халқаро бирдамлик кунида, келинг, фаластинликларнинг ўз ҳуқуқларига эришиш ҳамда фаластинликлар ва исроилликлар учун тинчлик ва қадр-қиммат келажагини барпо этиш бўйича интилишларига содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлайлик”, – деди БМТ раҳбари.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси мунтазам равишда Исроилнинг ҳаракатларини қораловчи ва Фаластин ҳудудларини ишғол қилишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияларни қабул қилади. Бироқ бундай резолюцияларнинг амалий таъсири сезилаётгани йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь ҳар йили Фаластин халқи билан халқаро бирдамлик куни сифатида нишонланади. 1947 йилнинг айнан шу куни БМТда Фаластинни иккига бўлиш ҳақида резолюция қабул қилинган эди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

91 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

180 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

371 22:05 19.01.2022

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

406 21:05 19.01.2022

Динимни ўрганаман: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот бериш ҳақида

297 20:05 19.01.2022

Индонезия пойтахти чўкиб кетмоқда, қутқаришнинг иложи борми?

1162 19:05 19.01.2022
« Орқага