Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гуттериш АҚШ ва Хитойни янги совуқ урушга йўл қўймасликка чақирди

464

БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш АҚШ ва Хитойни янги совуқ урушга йўл қўймасликка чақириб, акс ҳолда бундай уруш аввалгисидан хавфлироқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди. 

Унинг таъкидлашича, икки йирик давлат ўртасида кучайиб бораётган қарама-қаршилик бутун дунёга хавф солмоқда. 

– Айрим масалаларда қарама-қаршликнинг олдини олишнинг иложи йўқ. Инсон ҳуқуқлари, бир қатор геостратегик муаммолар, хусусан, Жанубий Хитой денгизидаги вазият бўйича ана шундай. Шунингдек, манфаатлар бир-бирига мос келадиган ва яқиндан ҳамкорлик қилиниши керак бўлган масалалар ҳам бор, масалан, иқлим. Савдо ва технология масалаларида эса жиддий музокаралар ўтказилиши зарур. Афсуски, ҳозир фақат қарама-қаршилик кузатиляпти. Икки давлат ўртасидаги функционал муносабатларни тиклаш зарур.  

Пекин ва Вашингтон ўртасидаги қарама-қаршилик БМТ Бош Ассамблеясининг бугун бошланадиган йиғилишида асосий мавзулардан бири бўлади. Бундан ташқари, Афғонистондаги вазият, иқлим ўзгаришлари ва пандемия оқибатларини бартараф этиш йўллари муҳокама этилади. 
https://ru.euronews.com/2021/09/20/united-nations-preview

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қатар ғазоликларга нақд пул тарқатяпти

290 16:05 15.10.2021

Афғонистон ўрмонларида дарахт кесиш тақиқланди

414 13:45 15.10.2021

БМТнинг Афғонистонга ёрдам ортилган биринчи самолёти Термизга қўнди

333 12:22 15.10.2021

БМТнинг Афғонистонга гуманитар ёрдами Ўзбекистон орқали етказиб берилади

345 12:10 13.10.2021

“Шарқий Туркистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишларини текшириш керак”

809 21:05 12.10.2021

Эрон ва Саудия Арабистони консулликлар фаолиятини тиклашга келишиб олди

267 09:47 12.10.2021
« Орқага