Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Ҳадис — фақиҳлардан бошқалар адашадиган жойдир»

896

Бу имом Шофеийнинг устози Суфён ибн Уяйнанинг (107–198 ҳ.) машҳур сўзлари:
«Ҳадис — фақиҳлардан бошқалар адашадиган жойдир»

Ушбу сўзларни шарҳлар экан, имом Ибн Абу Зайд ал-Қайравоний ал-Моликий (310-386 ҳ.) шундай деган: «У айримларнинг баъзи ҳадисларни сўзма-сўз тушуниб хато қилишини айтмоқчи. Аслида биринчисини ойдинлаштирадиган бошқа бир ҳадис ёки ундан яширинган бошқа бир далил бўлиши мумкин, ёки бу ҳадисни олимлар бошқа сабаб туфайли қўлламасликлари мумкин. Буларнинг ҳаммасини илми уммон билан таққосланадиган олимларгина билишлари мумкин».

Ибн Уяйна оддий олимлар ҳақида гапирмаган. Булар ижтиҳод даражасига эришган фақиҳлардир. Улар кимлар? Абу Ҳанифа, Авзоий, Суфён Саврий, имом Молик, имом Шофеий, имом Аҳмад ва бошқалар.

Абдуллоҳ ибн Ваҳб (125-197 ҳ.) дейди: «Фиқҳда имоми бўлмаган ҳар қандай ҳадис билимдони адашади. Агар Аллоҳ менга Молик ва Лайсдан ўрганиш бахтини бермаганида, мен ҳалок бўлар эдим».⠀

Буни ўзи ҳадиснинг буюк олими ва мутахассиси бўлган Ибн Ваҳб айтган, аммо шу билан бирга у ўз фикрига таянмаган. Энди бизнинг давримиздаги «ҳадисга эргашувчи»ларга бир қаранг! Ўшанда сиз суннат имомлари, улар динни қандай тушунганликларини ва бугунги «олим»лар орасидаги фарқни англайсиз.

 

Абу Акбар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг шаръий ҳукми

642 22:05 28.11.2021

Имом Табарий. Тўққиз ёшида ҳадис тўплай бошлаган олим (2-қисм)

1325 22:25 07.08.2021

Имом Табарий. Тўққиз ёшида ҳадис тўплай бошлаган олим (1-қисм)

1247 22:55 06.08.2021

Фатво бериш учун минглаб ҳадисларни ёддан билиш кифоя қиладими?

1071 10:00 24.07.2021

Қалбни Қуръон билан тўлдиринг!

1167 12:05 13.06.2021
« Орқага