Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Жамлашнинг таърифи

810

(давоми, боши бу ерда)

Иккинчи мавзу: Жамлаш

Жамлашнинг таърифи:

Жамлаш луғатда: “Тарқалиб кетган нарсани жамлаш”дир.  الجمع [ал-жамъу] сўзиجمعت الشيء  [жамаътуш шайʼа] сўзининг ўзак шаклидир. Бу сўз جمع الشيء عن تفرقة يجمعه جمعا وجمعه وأجمعه فاجتمع [жумиъаш шайʼу ъан тафриқотин, яжмаъуҳу жамъан, ва жаммаъаҳу ва ажмаъаҳу фажтамаъа] – бўлиниб кетган нарсани жамланди, бир яхлит қилиб жамлади, кўп миқдорда тўплади, келишиб бирлашди, маъноларига эга.

Истилоҳда: “Замон эътиборидан бир бўлган иккита ўзаро зид ҳадисларни зиддият йўқоладиган қилиб амалга киритиш. Бунда бири мутлақ саҳиҳ, деб ёки бир жиҳатдан саҳиҳ, деб инобатга олинади”. 

Жамлаш кўринишлари:

Баҳрул улум айтади: “... Икки бир‑бирига зид келадиган омм далил танвиъ орқали жамланади, яъни бирини баъзиси, иккинчисини бошқа баъзиси хосланади. Икки мутлақ далил бирини бошқасида йўқ бўлган қайд билан қайдлаш орқали жамланади. Икки хос далил табъиз билан жамланади. Бунда бирини бир ҳолатга бошқасини бошқа бир ҳолатга йўйилади ёки бирини мажозга йўйилиб, бошқаси ҳақиқатида қолдирилади. Омм ва хос оммнинг фардларини хослаб, қолганларига амал қилиш билан жамланади. Хосга амал қилишда эса хатолик эҳтимоли бор. Лекин оммдан мурод, шофеъийлар хослашидек, хосдан қолганлари, деб қатъий қилинмайди. Шунга кўра, уларга қуйидагича эътироз етмайди: хослаш солиштириш натижасида келиб чиқади, таъоруз солишитириш орқали билинади”.

Мутлақ ва муқайяд далилларда эса мутлақни қайдлаш ҳамда ҳукм ва сабаб битта бўлган чоғда уни муқайядга йўйиш орқали ёки икки ҳукмни бири бошқасини қайдлашга сабаб бўлиши орқали жамланади.

Мисол:

Рисолани ёзишдан бош мақсадим бу бобда келган барча ўринларни айтиб ўтиш эмас. Шунинг учун рисола катта бўлиб кетишидан сақланиб мисол келтириш билан кифояланаман. Тафсилотни хоҳловчилар катта китобларга мурожаат қилсин. Мисол қуйидаги:

Икки омм ҳадис орасини жамлаш:

Икки таъорузли ҳадислар орасини умумий далолат жамлаши аниқ бўлса, унинг ҳукми танвиъ билан амалга ошади.

Танвиъ: бир‑бирига зид икки ҳадиснинг бирининг ҳукми баъзи шахсларга ёҳуд ҳадиснинг далолати ўз ичига олган маъно ёки ўринларга хосланиши. Иккинчи ҳадиснинг ҳукми бошқа шахслар, маъно ёхуд ўринлар хос бўлади.

Мисол:

عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: خَيْرُ أُمَّتِي قَرْنِي ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ قَالَ عِمْرَانُ: فَلاَ أَدْرِي أَذَكَرَ بَعْدَ قَرْنِهِ قَرْنَيْنِ أَوْ ثَلاَثًا ثُمَّ إِنَّ بَعْدَكُمْ قَوْمًا يَشْهَدُونَ وَلاَ يُسْتَشْهَدُونَ وَيَخُونُونَ وَلاَ يُؤْتَمَنُونَ وَيَنْذِرُونَ وَلاَ يَفُونَ وَيَظْهَرُ فِيهِمُ السِّمَنُ.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг энг яхшиси менинг замонамдагилардир. Сўнгра улардан кейин келадиганлари. Сўнгра улардан кейин келадиганлари. Имрон, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз замоналаридан кейин икки замонани айтдиларми ёки учтаними билолмадим, деди. Сўнгра сиздан кейин бир қавм бўлур. Гувоҳлик берурлар, улардан гувоҳлик сўралмас. Хиёнат қилурлар, уларга ишонилмас. Назр қилурлар, вафо қилмаслар. Ҳамда уларда семизлик зоҳир бўлур”, дедилар”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ثم يجيء قوم يحبون السمانة يشهدون فبل أن يستشهدوا  “Сўнгра бир қавм келади. Улар семизликни яхши кўради. Гувоҳлик сўралмасдан олдин гувоҳлик берурлар”, дедилар.

Шу билан бирга Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан: 

أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: ألا أخبركم بخير الشهداء؟ الذي يأتي بشهادته قبل أن يسألها أو يخبر بشهادته قبل أن يسألها

“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга гувоҳларнинг яхшисини хабарини берайми? Сўралишидан олдин гувоҳлик берадиган ёки (бундай деганлар) сўралишидан олдин гувоҳлик хабарини берадиган кишидир”, дедилар” деб ривоят қилинган.

Икки ҳадис ўртасидаги таъорузнинг кўриниши:

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳунинг ҳадиси сўралмасдан олдин гувоҳлик бериш қайтарилган ёмон сифатлардан эканига очиқ далолат қилмоқда. Чунки бу иш кейинги замон одамларида айб саналган ишларнинг қаторида келмоқда.

Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳунинг ҳадисида эса кишининг сўралишидан олдин гувоҳлик бериши мақталган ва гўзал сифатлардан экани айтилиб, бу сифатдаги инсон гувоҳларнинг энг яхшиларидан бўлиши таъкидланмоқда.

Таъоруздан жавоб:

Уламолар бу таъоруздан турлича жавоб беришган. Жумҳур уламолар бу ҳадислар орасини жамлаб, унинг турлича кўринишларини айтиб ўтганлар.

Айрим олимлар икки ҳадисни қуйидагича жамлашган:

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳунинг ҳадисида қораланган гувоҳлик бу – қасам ичиб гувоҳлик беришдир. Зеро қасам ичиш сўралишидан олдин қасам ичишдан қайтарилган. Демак, қасам ичиши сўралганда қасам ичса, узрли бўлади.

Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳунинг ҳадисидаги мақталган гувоҳлик бу –  гувоҳ гувоҳликни келтиради, лекин гувоҳлик унинг фойдасига бўлаётган шахс буни билмайди ёки гувоҳликни имомга бериб, гувоҳлик вақтида ҳам адо этади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Гувоҳларнинг яхшиси” деб айтгани мана шудир.

Баъзи олимлар икки ҳадис ўртасини қуйидача жамлайди:

Яхши гувоҳлик соҳиби мақталган гувоҳликдир. Ёмон гувоҳлик эса гувоҳлик берилишидан хабардор одам илтимос қилмай туриб шошиб гувоҳлик беришдир.

Яна баъзи олимлар икки ҳадис ўртасини қуйидагича жамлайди:

Зайд ибн Холиднинг ҳадисидан савоб умид қилиб Аллоҳнинг ҳаққида гувоҳлик бериш ирода қилинган бўлса, Ибн Масъуд ва Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумоларнинг ҳадисидан одамлар ҳақида гувоҳлик бериш назарда тутилган.

 

(Давоми бор)

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Маъно ила ривоят қилиш жоизлигига жумҳурнинг далили

1148 23:00 28.03.2021

Ҳадис илми: Адо қилиш йўллари

945 21:00 26.03.2021

Ташқи далил билан таржиҳ қилиш кўринишлари

744 16:30 24.03.2021

Матн тарафидан бўлган таржиҳ кўринишлари (давоми)

1254 20:05 23.03.2021

Матн тарафидан бўлган таржиҳ кўринишлари (давоми)

1373 00:30 23.03.2021
« Орқага