Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳадис илми мактабида Ал-Азҳар тажрибаси қўлланилмоқда

953

Ҳадис илми мактаби нуфузли олий талим муассасаларидан бири бўлиб, ўз талабаларининг илмий савияси ва малакасини Ал-Азҳар мезонларига университети тенглаштиришга катта эътибор қаратмоқда. Ал-Азҳарнинг икки нафар профессори бу ерда дарс беришга жалб этилгани ҳам шундан.

Дарслар ва тўгарак машғулотлари Ал-Азҳар услубига мувофиқ ташкил этилмоқда.

Мактаб ректори О.Юсупов бошчилигидаги махсус комиссия имтиҳон жараёнларини назорат қилиб бормоқда.

Ўқув йилининг биринчи ярми бўйича якуний назорат синовлари тўлиқ араб тилида бўлиб ўтмоқда. Бу мактаб билан Ал-Азҳар университетини янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

Ҳозирги кунга қадар ўтказилган имтиҳон натижаларига кўра, талабаларнинг билим даражаси умумий талабнинг 90 фоизидан юқори кўрсаткични ташкил этмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Ҳадис илми мактаби ўқитувчилари талабаларнинг билимини бойитиш, бу даргоҳ келажакда энг юқори натижаларга эришиши, том маънода ҳадисшунослик бўйича энг олий илм маскани мақомига эришиши учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шаҳзода Чарльз Мисрда Азҳар талабалари билан учрашди

565 13:05 24.11.2021

«Шайх ҳазратлари ўз исмига мос, содиқ ҳаёт кечирганига амин бўлдим» – мисрлик олим эътирофи

2217 18:35 18.11.2021

«Ал-Азҳар овози»да ўзбек олимининг мақоласи эълон қилинди

1571 08:05 08.11.2021

Хушхабар: қориларимиз Азҳар ижозасини олишди

3585 15:30 04.09.2021

Мисрда Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди

1996 16:30 03.09.2021

Мисрдан хушхабар: ўзбекистонлик талабалар муаммоси ечилди

4312 06:19 03.09.2021
« Орқага