Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири Тавфиқ Робиянинг маълум қилишича, ҳаж пайтида зиёратчиларда коронавирус аниқланмаган. Бу ҳақда мамлакатнинг расмий SPA агентлиги хабар тарқатди.
«Зиёратчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги учун кўп ҳаракат қилинди», – деди вазир.
Коронавирус пандемияси туфайли ўтган йилда бўлгани каби бу йилги ҳаж мавсумида ҳам хорижий мамлакатлардан зиёратчиларнинг келишига рухсат берилмади. Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги 12 июнь куни баёнот тарқатиб, фақатгина коронавирусга қарши эмланган ва сурункали касаллиги бўлмаган 18-65 ёш оралиғидаги фуқароларнинг ҳаж қилишига рухсат берилишини билдирган эди.