Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳаж: Саудия Арабистони зиёратчиларни кутиб олишга тайёр

1196

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги жорий ҳаж мавсумига тўлиқ тайёрлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда ArabNews нашри.

Вазир ўринбосари Абдулфаттоҳ Машатнинг айтишича, тайёргарлик суръати яқин кунларда орттирилади ва барча секторлар зиёратчиларни ўз вақтида қабул қилиб олиш шартини бажаради.

«Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги ўттиздан ортиқ хусусий, давлат ва қўриқлаш ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳаж билан боғлиқ стратегик ва оператив режаларни ишлаб чиқди», – деди у.

Шунингдек, Абдулфаттоҳ Машат жорий ҳаж мавсуми хавфсиз ўтиши учун комплекс режа мавжудлигини маълум қилди. 

Бу йилги зиёратчиларнинг бирортаси аввал ҳаж қилмаган. «Июнь ойида Ҳаж ва умра ишлари вазирлигига мурожаатлар келиб туша бошлади. Биз ўн кун ичида 500 мингдан зиёд мурожаат олдик, ажратилган квота эса 60 минг, холос, – дейди Машат. – Мурожаатлар саралаб чиқилди, масалан, мурожаатчининг жисмоний тайёргарлигига, аввал ҳаж қилиб-қилмаганлигига эътибор қаратилди. Кейин маълумотлар ёш гуруҳларига кўра ажратилди, 50 ёшдан катталарга устунлик берилди». 

Зиёратчилар 17-18 июлдан кела бошлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Араб коалицияси Яманда ҳусийларга қарши кенг миқёсли операция ўтказяпти

545 21:05 20.01.2022

Саудия Арабистони ва Эрон муносабатлари яхшиланмоқда

420 14:40 17.01.2022

Саудия энг саховатпеша давлатлар қаторида

1078 12:55 17.01.2022

Умра зиёратчилари қайси вакциналар билан эмланган бўлиши керак? 

1889 17:58 15.01.2022

Греция Туркиянинг устидан Саудия Арабистонига шикоят қилди

1027 08:00 05.01.2022

Эрдоған Саудияга боради. Алоқалар яхшиланяптими?

806 11:29 04.01.2022
« Орқага