Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Халифа Ҳафтар: “Туркларга асло марҳамат кўрсатмаймиз!”

2490

Ливия миллий муроса ҳукуматига қарши кураш олиб бораётган генерал Халифа Ҳафтар Қурбон байрами муносабати билан табригида Туркияга таҳдид қилди. 

“Турк аскарларига марҳамат кўрсатилмайди, чунки улар бунга лойиқ эмас. Эрдоған Ливияга аждодларининг меросини қидиришга келган”, – дейилади Ҳафтарнинг ижтимоий тармоқларда тарқатилган баёнотида. 

Генералнинг иддаосига кўра, Ливияда 300 йил ҳукмронлик қилган турклар талон-тарож ва қотилликлар билан шуғулланган. У туркларнинг Ливияни “яна бир бор ишғол қилишига” йўл қўйилмаслигини таъкидлади. 

Маълумки, Ливия миллий армияси қўмондони бўлмиш Халифа Ҳафтар ўтган йилнинг апрелидан бери пойтахт Триполини қўлга киритиш мақсадида Миллий муроса ҳукумати кучларига қарши кураш олиб боряпти. Халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган Миллий муроса ҳукумати эса генерал Ҳафтарга қаршилик кўрсатиш учун Туркиядан ҳарбий ёрдам олмоқда.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия ва Миср муносабатлари: қарама-қаршиликлар келишувга айланмоқда

1127 14:30 14.04.2023

Турли мамлакатларда Рамазон ойида ифторлик пайти (фотожамланма)

1862 15:05 28.03.2023

Россия Ливанга 25 минг тонна буғдой ва 10 минг тонна ёқилғи ёрдам қилди

775 06:35 02.11.2022

Президентнинг мунозарали қарори Ливандаги муаммоларга янги муаммо қўшди 

700 10:29 01.11.2022

Ливия Олий Кенгаши: “Мамлакатдаги бўлинишни йил охиригача тугатамиз!”

879 14:05 22.10.2022

Ливия Бош вазири: Туркия билан тузилган меморандумга қарши давлатларнинг позицияси мени қизиқтирмайди

925 09:58 06.10.2022
« Орқага