Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Халифа Усмон Қуръони Тошкентдан Уфага олиб борилади

789

Тошкентдан Уфага Усмон Қуръони нусхаси берилади, деб хабар бермоқда «Башинформ». Маълумотларга кўра, қадимий Қуръонни топшириш бўйича музокаралар Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Азат Бадранов билан Ўзбекистон Республикаси мусулмонлари диний идораси вакиллари ўртасида бўлиб ўтган.

Куфий хатда ёзилган Қуръони Каримнинг бугунги кунгача етиб келган энг қадимий қўлёзмаси Тошкентдаги Мўйи Муборак мадрасасида сақланмоқда. Келишувга кўра, хаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ Усмон Қуръони нусхасини қўлда кўчириб беради.

Маълумки, 1918 йил бошида Усмон Қуръони Бутунроссия мусулмонлар кенгашига топширилган ва Уфага олиб келинган, у ерда 1923 йилгача сақланган. Мусулмон руҳонийларининг қурултойи қарорига биноан 1923 йил августда у Тошкентга олиб келинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

87 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

219 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

268 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

209 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

291 18:58 18.08.2022
« Орқага