Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

“Ҳалол” сертификати бўлмаганлар ҳам маҳсулотини “ҳалол” белгиси билан сотяпти...

1261

Куни кеча AОКAда “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Azon.uz мухбирининг “Ўзбекистонда ҳалол сертификатини олган тадбиркор ўз маҳсулотига ҳалол сертификати белгисини фақатгина экспорт қилиш жараёнида қўйиши мумкин. Нега ҳалол сертификатига эга тадбиркор ўз маҳсулотларини ички бозорга чиқарганда ҳалол сертификати белгисини қўйишига рухсат йўқ?” деган саволига Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бошқарма бошлиғи Дилшод Ҳоджикариев шундай жавоб берди:

“Бизнинг ташкилотдан бунақа гап чиқмаган. SMIIK деган халқаро ташкилот бор, унга аъзо сертификатлаштириш идораси ҳалол сертификатини бера олади. Табиийки, бизда ишлаб чиқарувчи кимдан сертификат олиши керак, деган савол туғилиши мумкин.  Россия ва яна бир нечта давлатлардан “сизларда халқаро ташкилотдан рўйхатдан ўтмаган, лекин қўштирноқ ичидаги ҳалол сертификатлаштириш идоралари Ўзбекистонда ҳалол сертификатини бермоқда, шундан эҳтиёт бўлинглар”, деган мазмундаги маълумотлар келиб тушди. 

Биринчи ўринда бу сертификат ўз номини оқлаши лозим. Рухсат этилмаган нарсага мувофиқлик сертификати беришнинг ўзи нотўғри, шу сабабдан, ҳозирги бераётган саволингиз бўйича менда аниқ маълумот йўқ, лекин биз албатта аниқлаштирамиз. Тақиқланади деган жойи йўқ. Экспортда, албатта, бу нарса инобатга олинади, импорт товарларга ҳам бир хил талаб бўлиши лозим. Ҳалоллик белгисини қўйиш ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 490-сон қарори билан тартибга солинади. Белги қўйишда тўлиқ ва тўғри маълумот бўлиши шарт. Баъзан шундай ҳолатларга дуч келмоқдамиз: биз Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги билан ҳамкорликда бозор назорати ўтказганимизда, ҳалол сертификати мавжуд бўлмаган, лекин маҳсулот қадоғида ҳалол белгисини қўйган тадбиркорлар аниқланди. Бу ҳалол бўлмаган маҳсулот ишлаб чиқаряпти дегани эмас, балки истеъмолчиларга ёлғон маълумот берилмоқда деганидир. Бу бўйича яна бирга ишлаймиз қандай саволлар бўлса жавоб беришга тайёрмиз”.

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонга Россиянинг яна 144 та балиқ ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси кириб келмоқда

1966 21:05 15.01.2022

Бразилия ҳалол туризмни ривожлантирмоқда

509 17:05 20.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибоҳат – мубоҳ ва ҳалол қилиш таърифи

800 22:10 14.11.2021

“Ички бозорларимизда ҳалол сертификатига эҳтиёж йўқ...”

1826 21:40 30.10.2021

Германиянинг Кёльн шаҳрида ҳалол бозори очилади

427 18:35 03.10.2021
« Орқага