Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Халқ дипломатияси - тараққиёт сари ўзаро ҳамжиҳатлик    

346

 Бугун  Тошкентда  "Халқ дипломатияси - тараққиёт сари ўзаро ҳамжиҳатлик"  ШҲТ Халқ дипломатияси форуми бўлиб ўтди. Тадбир  доирасида  "Заминда тинчлик бизнинг қўлимизда" болалар расмлари кўргазмаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси  Танзила Нарбаева, Умумхитой Халқ вакиллари доимий қўмитаси раисининг ўринбосари, ШҲТ Яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси   Шен Юеюе хоним, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов, ШҲТ Бош котиби  Чжан Мин Халқ дипломатиясининг ШҲТ фаолиятидаги ўрни, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги  даврида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирдилар.  

  Шуни таъкидлаш керакки, ШҲТ ҳарбий ташкилот эмас. Бу ташкилот асосан аъзо давлатларнинг ҳавфсизлигини таъминлашга масъулдир. ШҲТнинг ўз олдига қўйган вазифалари барқарор тараққиёт ва фаровон истиқбол учун ҳамкорликда  фаолият юритишдан иборатдир. Жаҳонда нуфузи ортиб бораётган Ташкилот ўз олдига урушлар ва ҳарбий-сиёсий тўқнашувлар хавфини даф этиб, тинчлик, фаровон ҳаётга эришиш каби улуғ мақсадни қўйган.  Қароргоҳи Тошкентда бўлган Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ўз меваларини бермоқда. Шу давр мобайнида МАТТ томонидан мингдан ортиқ террор ҳодисаларининг олди олинди.   ШҲТ доирасида маданий ва гуманитар соҳаларда алоқалар ривожланиб бормоқда.  Мамлакатлар ўртасида талабалар ва ўқитувчи-профессорлар  алмашувлари йўлга қўйилган. Санъат соҳасидаги ҳамкорлик ҳам ривожланиб бормоқда. 

Ўтган йили бўлиб ўтган саммитда ШҲТ раислиги Ўзбекистонга ўтди. Ўзбекистоннинг ШҲТида раислик қилиши ушбу ташкилот ривожланишига ижобий туртки бўлиб хизмат қилишга, шу даврда ташкилотнинг халқаро алоқалари, унинг ҳуқуқий ва меъёрий асосларининг мустаҳкамланишига эътибор қаратилиши аниқ. Таҳлилчилар томонидан Ўзбекистон ҳамиша ўзининг ШҲТдаги раислигига аниқ ва мувозанатлашган ёндашув билан қараши, мамлакатимиз мазкур ташкиллотнинг нуфузини кўтариш мақсадида фаол харакат қилиши таъкидланди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг асоси  ўтган асрнинг 60-йилларида  пайдо бўлган. Ўшанда собиқ Иттифоқ ва Хитой ўртасида чегара муаммоларини тинч йўллар билан ҳал қилиш куннинг асосий масалаларидан бири эди. Совет Иттифоқи тарқаб кетгач, Хитой янги пайдо бўлган Марказий Осиёдаги ўз қўшнилари билан ҳудудий масалаларини  замонага мос равишда хал қилишга қарор қилди. Шу тариқа минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги истиқболлари очилди. Қулай сиёсий муҳит туфайли 1996 йилда   минтақада янги  - “Шанхай бешлиги” деб ном олган ташкилот ташкил топди. Марказий Осиё муаммоларини Ўзбекистоннинг иштирокисиз ҳал ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидлаган Россия ва Хитой таклифи билан 2001 йил Шанҳайда бўлиб ўтган “Бешлик” саммитида Ўзбекистон ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди. Бу Ўзбекистон мустақиллик йилларида стратегик манффатларини такомиллаштириб бориб, минтақамизда барқарорликни мустаҳкамлаш соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан фаол ҳамкорликка тайёр эканлигини намоён қилди. Таҳлилчилар тўғри таъкидлаганларидек, Ўзбекистон ташкилотга қўшилмади, балки  ташкилотнинг муассиси ва тенг ҳуқуқли қатнашчисига айланди. Ўзбекистоннинг ШҲТда иштироки мазкур ташкилотни мустаҳкамлаш билан бирга, минтақавий муаммолар ечимини тугал ва самарали бўлишини таъминлади. ШҲТнинг Ўзбекистон манфаатлари билан ҳамоҳанг жиҳати бор. “Учта ёвуз куч”-  халқаро терроризм, диний экстремизм ва айирмачилик, шунингдек гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш фаолиятида  Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо мамлакатлар билан  мавқеи деярли бир хил.

Евроосиё ҳудудининг 61 фоизини, дунё аҳолисининг тўртдан бир қисмини ташкил қилган мамлакатлар иштирокидаги Янги ташкилот қабул қилган биринчи ҳужжат “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотини тузиш тўғрисидаги Деклорация”, “Терроризм. сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш тўғрисида”ги Конвенция бўлди.  Орадан 1 йил ўтиб Санкт-Петербургда бўлиб ўтган саммитда ташкилотнинг  тузилмаларини  шакллантириш  бошланди.  2003 йилда эса  ШХТ Котибияти (қароргоҳи Пекинда) ва  Минтақавий Аксилтеррор тузилмаси (қароргоҳи Тошкентда)  ташкил этилди. 2004 йил 1 январидан бошлаб амалий механизми, маъмурияти ва бюджетига асос солинган ШХТ тўлақонли халқаро ташкилот сифатида тан олинди.  

Бугунги кунда жаҳонда нуфузи ортиб бораётган ШҲТга 8 та – Ўзбекистон,  Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Ҳиндистон,  Покистон ва Хитой аъзо.   Афғонистон, Белорус, Эрон, Мўғилистон  кузатувчи мақомига эга. Озарбайжон, Арманистон, комбоджа, Непал Федератив Демократик Республикаси, Туркия, Шри Ланка Демократик Социалистик Республикаси Мулоқот бўйича ҳамкор мақоми берилган. ШҲТ саммитларида МДҲ, АСЕАН ва Афғонистон раҳбарларининг таклиф этилиши ташкилотнинг истиқболидан дарак беради.

    Ҳалқаро экспертлар ўтган галги Ўзбекистоннинг ташкилотга  раислиги  доирасида ШҲТнинг нуфузини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожланиши йўлида муҳим қадамлар қўйилганлигини эътироф этишмоқда. Ўшанда бир йил мобайнида Ўзбекистон бир қатор янги ташаббуслар билан чиқди ва уларни амалда татбиқ этди. Ўзбекистон томони ҳамиша Ташкилотнинг янада ривожланиши борасида аниқ ва прогматик ёндашувга амал қилди. Ўзбекистон нафақат сиёсий йўналиш, балки иқтисодий йўналишда, транспорт коммуникацияси масаласини ҳал этишда, инфратузилмавий лойиҳаларни амалга татбиқ қилишда Ташкилот самарадорлигини янада ошириш борасида жиддий  мулоҳаза юритади.

Ўзбекистоннинг ҳозирда ШҲТдаги раислиги жуда фаол ва самарали кечмоқда.

Шарофиддин Тўлаганов

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 

Халқаро шарҳловчилар кенгаши раиси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

423 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

705 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

161 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

251 21:00 01.07.2022

Хотира

281 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

241 20:00 01.07.2022
« Орқага