Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан сўровнома ўтказилмоқда

2017

Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида таълим жараёнларини ташкил этиш бўйича ота-оналарнинг фикрини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 18-19 август кунлари сўровнома ўтказмоқда.

Сўровномада, жумладан, куйидаги саволлар ўртага ташланган: 

  • Жорий йилда сиз ёки фарзандларингизда Совид-19 билан касалланиш ҳолати кузатилдими?
  • Сиз ва оила аъзоларингиз Совид-19га қарши вакцина олдингизми?
  • Сиз фарзандингизни жорий йилда анъанавий шаклда таълим олишига тайёрмисиз? 
  • Ўқувчилар учун мактаб формасига қўйилган талаблар: кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги, қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан (5-15) пастда бўлиши, ўғил болалар соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ҳолда келишларига йўл қўйилмаслиги, шунингдек, уқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари белгиланганлигидан хабардормисиз? 

“Иловада берилган сўровнома мазмуни билан танишиб, ўз муносабатингизни қоғоз ёки электрон шаклда фарзандингиз таълим олаётган мактаб маъмуриятига етказишингизни сўраймиз. Сизнинг муносабатингиз янги ўқув йилида  таълим жараёнларини ташкил этишда муҳим ҳисобланади. Шу боис, ушбу сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз”, дея мурожаат қилган Халқ таълими вазирлиги.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ва Ўзбекистон: маданий ва зиёрат туризми тараққий топиши лозим

218 21:05 27.01.2022

Россияда ўзбекистонликларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш бошланди

264 15:11 27.01.2022

Фуқаролар чанг бўронидан огоҳлантирилмоқда

742 13:51 27.01.2022

«Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди» – Президент Шавкат Мирзиёев

175 12:45 27.01.2022

Давлат ва жамиятга сохта олимдан кўра хавфлироқ киши йўқ

631 12:15 27.01.2022

Ўзбекистоннинг коррупция бўйича халқаро рейтингдаги ўрни яхшиланди

435 17:33 26.01.2022
« Орқага