Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Халқаро конференция сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

692

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 15-16 июль кунлари пойтахтимизда «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ хабарига кўра, тадбирни ўтказиш жараёнида 15-16 июль кунлари «Tashkent city» мажмуаси атрофидаги қуйидаги йўллар транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ёпилади:

  • Ислом Каримов кўчаси: Туробтўла кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;
  • Фурқат кўчасининг маҳаллий йўли: Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;
  • Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми

Шунингдек, ушбу кўчаларга туташ йўлларда ҳаракатланиш вақтинча чекланиши мумкин.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тошкентдаги халқаро конференция иштирокчилари (фото)

1105 23:05 16.07.2021

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентда халқаро конференция бўлиб ўтади

1042 10:25 08.07.2021

Халқаро конференция иштирокчилари Ҳадис илми мактабида

851 17:40 06.03.2020
« Орқага