Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Халқаро математика мусобақаси иштирокчилари тақдирланди

1510

Халқаро математика мусобақасида совринли ўринларни қўлга киритган ўзбекистонлик талабалар тақдирланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, университет талабалари ўртасидаги 28-Халқаро математика мусобақаси 2–8 август кунлари онлайн форматда бўлиб ўтган. Унда 55 дан ортиқ давлатдан 592 нафар талаба иштирок этган. Ўзбекистон терма жамоаси номидан сараланган 17 нафар талаба ҳам мусобақада муносиб иштирок этиб, 5 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза медаль ва 2 та фахрий ёрлиқ қўлга киритган. Улар қуйидагилар:

Олтин медаль соҳиблари

  • Ўзбекистон миллий университети талабалари — Абдушукур Аҳадов, Жасур Имомов, Мафтуна Саматбоева;
  • Урганч давлат университети талабаси — Ислом Исмоилов;
  • Қорақалпоқ давлат университети талабаси — Камол Содиқов.

Кумуш медаль соҳиблари

  • Ўзбекистон миллий университети талабалари — Шаҳзод Қуроқбоев, Дониёр Яздонов, Жаҳонгир Тўраев, Жаҳонгир Норбоев, Давр Олтибоев;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси — Абдумалик Абдуқаюмов.

Бронза медаль соҳиблари

  • Ўзбекистон миллий университети талабалари — Лазиз Абдуллаев, Нилуфар Ражабова, Жаҳонгир Турсунбоев;
  • Гулистон давлат университети талабаси — Олим Жалилов.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий университети талабалари — Жавоҳир Искандаров ва Нодир Ғаффоров фахрий ёрлиққа эга чиққан. Қарши давлат университети талабалари ҳам якка тартибда мустақил иштирок этиб, Асрор Жабборов бронза медал, Жаҳонгир Холмонов ва Сардор Саидов махсус сертификатга эга бўлишган.

Қайд этилишича, мусобақада олтин медаль олган Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети математика факультети битирувчи талабаси Содиқов Камалга яшаш жойи ҳисобланган Элликқалъа тумани ҳокими С.Авазов унинг ғалабаси муносабати билан концерт дастури ташкил қилиб, миннатдорчилик хати билан бирга қимматбаҳо совғалар берган. Қорақалпоқ давлат университетида Камол Содиқовнинг ғалабаси муносабати билан йиғилиш бўлиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробарига тенг стипендия берилган ва унинг устозига мукофот пули ажратилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ва Ўзбекистон: маданий ва зиёрат туризми тараққий топиши лозим

220 21:05 27.01.2022

Россияда ўзбекистонликларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш бошланди

267 15:11 27.01.2022

Фуқаролар чанг бўронидан огоҳлантирилмоқда

746 13:51 27.01.2022

«Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди» – Президент Шавкат Мирзиёев

176 12:45 27.01.2022

Давлат ва жамиятга сохта олимдан кўра хавфлироқ киши йўқ

632 12:15 27.01.2022

Ўзбекистоннинг коррупция бўйича халқаро рейтингдаги ўрни яхшиланди

435 17:33 26.01.2022
« Орқага