Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Халққа, оналарга туҳмат қилган қандай жазо олади? – Тошкентда ЛГБТ фаоли устидан суд бошланди

9941

Бугун Ўзбекистондаги деярли барча аёлларни фоҳишаликда, эрига хиёнат қилишда айблаган, бизга ва аёлларимизга, халқимизга нисбатан туҳмат қилган Миразиз Бозоровга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида қўзғатилган жиноий ишни кўриб чиқиш бошланди. 

2021 йилнинг 11 март куни Миразиз Бозоров ТикТокдаги саҳифаси орқали ЛГБТ ҳимоячиларига мурожаат билан чиқиб, ҳар жума Ҳазрати Имом мажмуаси жойлашган майдонда тўпланиш ва ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таклифини билдирган эди. 

Очиқ суд жараёни судья Сардорбек Содиқов раислигида бўлиб ўтаётгани ҳақида Баҳодирхон Элибоев ўзининг фейсбук саҳифасида шундай фикр билдирган: “Миразиз Бозоров Ўз.Рес. ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми билан айбланмоқда. Судда даъвогарлар - Шуҳрат Зойир ўғли Мусаев, Аброржон Мухторалиевич Абдуазимов, Дмитрий Абдукаримович Расулов ва Жахонгир Захиджонович Салимов. Адвокат Сергей Майоровнинг хабар беришича, судья судга босим ўтказмаслик учун суд иштирокчиларига оммавий ахборот воситаларида содир бўлаётган воқеаларга изоҳ беришни тақиқлаган. Албатта, судда кимлар нималар дейишяпти, муҳокама қилмаймиз”, деган Элибоев суд ишининг бошқа тилда олиб борилаётганига таажубини билдирган. 

“Нима сабабдан суд рус тилида олиб борилмоқда? Агар томонлардан қайсидир бири ўзбекча тушунмаса, унга қоидага кўра таржимон тақдим этилиши керак эди. Йўқ, мабодо, рус тили расмий тил деб эълон қилинган бўлса, унда бехабар қолмайлик дейман. Миллатчи эмасман, бироқ мамлакатнинг тил сиёсатида ўзгариш бўлган бўлса, билиб қўяй деяпман” дейди Баҳодиркҳон Элибоев.

Шунингдек бугунги суд мажлисида асосан жабрланувчиларга сўз берилган. Суд иши эртага соат 10:00 да Базаров ва ҳимоячиларни сўроқ қилиш билан давом этади. 

Адолатли суд томонидан ўзбек аёлларини фоҳишага чиқарган, ор-номусини ҳақорат қилган Миразиз Бозоровга нисбатан одил ҳукм чиқарилишига ишонамиз.

Мазкур судда қатнашган блогер Абу Солиҳ Фокс ҳам суд ҳақида гапириб, уни эртага соат 10 да Миробод туман судида давом этажагини билдирган.

Суд жараёни ҳақида гапирар экан Абу Солиҳ жавобгарнинг бу дунёдаги жазоси унга кифоя қилмасдан, охиратда ҳам азоб тайёрлаб қўйилганини эслатган.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, М. Базаров айланаётган Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиш белгиланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

58 21:50 24.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: хоинлар суҳбати

281 21:10 24.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Ҳузайфа ибн Ямон хулафои рошидин билан бирга 

129 20:40 24.05.2022

Динимни ўрганаман: Қуръон хатми учун пул олиш жоизми?

510 20:05 24.05.2022

Қонундан "диний либос" тушунчаси буткул олиб ташланмоқда

443 19:40 24.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Дунёнинг ҳақирлиги зуҳдни тақозо этади

133 19:05 24.05.2022
« Орқага