Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ХАМАС Британияни судга бермоқчи

692

Британия ҳукумати ХАМАСни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритгани сабабли Фаластин ҳаракати Лондонни судга беради.

Бу ҳақда ХАМАС сиёсий бюроси аъзоси Мусо Абу Марзук Фаластин қочқинлар маркази томонидан онлайн форматда ташкил этилган муҳокамада маълум қилди.

Марзукнинг қайд этишича, ХАМАС Британия ҳукумати қарорини бекор қилишга эришиш учун турли идора ва ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда, адвокатлар Лондонни судга беришга тайёрланмоқда. “Биз Британия адвокатлари билан қарорни бекор қилишга ёрдам берадиган стратегия устида ишлаяпмиз”, – деди у.

Марзук ички сиёсат масаласида Фаластин раҳбарияти ва ФАТҲ ҳаракатини Фаластин халқи манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ярашув, шериклик ва кураш дастури бўйича келишишга чақирди. “ХАМАС бўлинишдан манфаатдор эмас”, – дея қўшимча қилди у.

Бир неча кун аввал Британия ҳукумати Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатининг сиёсий қанотини террорчи ташкилотлар рўйхатига расман қўшган эди. Энди Британияда ХАМАС аъзолари ёки ушбу ҳаракатни қўллаб-қувватлаганлар 14 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Аввалроқ Лондон ХАМАСнинг ҳарбий қаноти бўлмиш “Иззаддин ал-Қассам бригадаси”ни террорчи ташкилот деб эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ХАМАС ҳаракатига 1987 йилда асос солинган. У 2007 йилдан бери Ғазо секторини бошқариб келмоқда. Россия, Хитой, Туркия ва қатор араб давлатлари ХАМАСни террорчи ташкилот деб ҳисобламайди. Исроил билан тинчлик шартномасини имзолаган Миср ва Иорданияда эса ушбу ҳаракат тақиқланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ХАМАС Сурия билан алоқаларини нормаллаштирмоқда

385 14:15 22.06.2022

ХАМАС расмийси: Ал-Ақсога бостириб кириш унинг исломий характерини ўзгартирмайди

771 16:40 22.04.2022

Тарихда бугун: Исроил Ғазода қирғин бошлади

1363 14:05 27.12.2021

Британия ХАМАСни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи

1279 11:10 20.11.2021

Исроилнинг Африка Иттифоқида кузатувчи мақомини олгани қораланди

977 16:05 02.10.2021
« Орқага