Исроил ва ХАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича тузилган келишувдан кўп нарса кутмаслик керак. БМТнинг Фаластинлик қочқинларга кўмак агентлиги раҳбари Маттиас Шмале ана шундай фикр билдирди.
“Асосий муаммолар бартараф этилмаса, уруш яна бошланади”, – деди у Женевадаги матбуот анжумани чоғида.
Шунингдек, Шмале Ғазо аҳолисини иш таъминлаш масаласининг муҳимлигига эътибор қаратди.
Исроил мудофаа вазири Бени Ганц эса ХАМАС билан тузилган келишувдан мамнунлигини маълум қилди. “Биз олдимизга қўйилган мақсадларнинг барига эришдик, ХАМАСни жуда катта бадал тўлашга мажбурлардик ва уни бир йил орқага улоқтириб юбордик”, – дея таъкидлади вазир. Ганцнинг айтишича, “низони ҳал қилиш бўйича ҳарбий ҳаракатлар босқичи якунига этди, энди сиёсий босқич бошланди”.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу келишувни “фавқулодда муваффақиятли” деб атади.
Эслатиб ўтамиз, ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув 21 май куни маҳаллий вақт билан соат 02:00 да кучга кирди. Келишувга Мисрнинг воситачилигида эришилди.