Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳамид Карзай «Толибон»ни нега Кобулга таклиф қилганини тушунтирди

1681

Толиблар Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзайнинг таклифига биноан жорий йилнинг 15 август куни Кобулга кириб келган. Бу ҳақда собиқ президентнинг ўзи «Ассошиэйтед Пресс» агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Карзай Афғонистонни 2001 йил декабридан 2014 йилгача бошқарган. Сўнгги икки йил давомида у Афғонистон ҳукумати номидан “Толибон” билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб борган делегация аъзоси эди. Август ойи ўрталарида толиблар Афғонистон пойтахтига яқинлашганда, Карзай Кобулда бўлган.

Карзайнинг айтишича, ўша пайтдаги президент Ашраф Ғани 15 август куни тушдан кейин Кобулдан қочиб кетгач, у “аҳолини ҳимоялаш” учун “Толибон”дан пойтахтга киришни сўраган.

«Ўша пайтда пойтахтда ҳеч ким қолмади: на расмий ҳокимият, на полиция бошлиғи, на ҳарбий қисмлар қўмондони – ҳеч ким. Мен “Толибон”дан аҳолини ҳимоя қилишни, мамлакатни ва шаҳарни тартибсизликдан, мамлакатни ва дўконларни ўғирлаши мумкин бўлган гуруҳлардан ҳимоя қилишни сўрадим. Яъни бу муқаррарлик туфайли юзага келган автоматик алмашиш жараёни эди», – деди Афғонистоннинг собиқ президенти.

“Толибон” 15 августдан 16 августга ўтар кечаси Кобулни жангсиз назоратига олган.

Карзай ҳозир ҳам Кобулда яшайди. У ва Ярашув олий кенгашининг собиқ раҳбари Абдуллоҳ Абдуллоҳ уй қамоғида экани ҳақида хабарлар тарқалган. 

Собиқ президентнинг ўзи ва Абдуллоҳ бу маълумотга ҳеч қандай изоҳ бермаган, “Толибон” вакиллари эса буни инкор этган. Карзай вақти-вақти билан хорижий дипломатлар ва журналистлар билан учрашиб туради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳамид Карзай «Толибон»ни танқид қилди 

1768 14:00 20.09.2021

«АҚШ Афғонистонда муваффақиятсизликка учради»

2176 15:20 23.06.2021

Афғонистоннинг собиқ президенти АҚШ режасини ёқламоқда

2629 17:45 12.03.2021

Покистон масаласи. Карзай Трамп тарафида

1562 23:30 02.01.2018
« Орқага