Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳамид Карзай «Толибон»ни танқид қилди 

1707

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай Sunday Times нашрига берган интервьюсида “Толибон” ҳаракатини берган ваъдаларини бажармаётганликда айблади.

«Барча музокараларнинг аввалида биз учта принципиал масалага урғу берганмиз: таълим ва қизларнинг таълим олиш ҳуқуқи, ҳукуматда инклюзивлик ҳамда аёлларнинг жамиятдаги роли. Шунингдек, биз миллий байроқ ва мамлакат қадриятларининг муҳимлиги тўғрисида ҳам гаплашганмиз, – деди Карзай. – Улар (толиблар) бизга тўлиқ қўшилган, тўғри гапларни гапирган, бироқ уларнинг бари ҳам амалда акс этаётгани йўқ. Уларнинг ваъдалари амалга ошиши зарур, акс ҳолда Афғонистон яна дунёдан узилиб қолади”.

Собиқ президент юқори синф ўқувчилари бўлган қизлар учун ўқиш ҳали бошланмаганидан таассуф билдирди. Унинг таъкидлашича, таълим бўлмай туриб Афғонистон ҳеч қачон оёққа тура олмайди. Шунингдек, Карзай муваққат ҳукуматда аёллар ва айрим этник гуруҳлар вакилларининг йўқлилига ҳам эътибор қаратди. 

Собиқ президент Ғарб давлатлари коалицияси йигирма йилдан кейин Афғонистонни тарк этганидан хурсандлигини айтди. “Улар бизнинг маданиятимизни ҳурмат қилмади”, – деди у. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳамид Карзай «Толибон»ни нега Кобулга таклиф қилганини тушунтирди

1629 17:00 16.12.2021

«АҚШ Афғонистонда муваффақиятсизликка учради»

2131 15:20 23.06.2021

Афғонистоннинг собиқ президенти АҚШ режасини ёқламоқда

2575 17:45 12.03.2021

Покистон масаласи. Карзай Трамп тарафида

1517 23:30 02.01.2018
« Орқага