Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳамид Карзай “Толибон”нинг дунёда тан олиниши ҳақида гапирди

1015

“Толибон” ҳукумати халқаро миқёсда тан олиниши учун мамлакат ичида легитимликка (қонунийликка) муҳтож. Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай якшанба куни “Америка овози”га берган интервьюсида ана шундай фикр билдирди.

“Ўз юртидаги легитимлик ҳар қандай ҳукумат учун бошқа давлатлар ва халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишнинг шартидир, – деди у. – Мамлакат ичида легитимликни таъминлаш, албатта, сайлов ёки айниқса ҳозирги шароитда Афғонистонда бўлгани каби афғон халқи хоҳиш-иродасининг Лоя Жирға (умумафғон оқсоқоллар кенгаши) орқали ифодаланиши, конституциянинг жорий этилиши ва бошқалар билан бўлади”. 

У Покистоннинг Афғонистондаги воқеаларга таъсирига ишора қилиб шундай деди: “Менинг биродар Покистонга мурожаатим шуки, у Афғонистоннинг вакили бўлишга уринмаслиги керак”. Карзай Покистоннинг Афғонистон билан алоқаларни аралашув йўли билан эмас, балки “халқаро муносабатлар тамойиллари” асосида сақлаб қолишига умид билдирди.

Собиқ президент шунингдек ИШИДнинг Афғонистон, афғон халқининг ҳаёти ва фаровонлигига таҳдид эканлигини ҳам айтиб ўтди. У ИШИДга қарши курашда минтақа давлатлари Афғонистонни қўллаб-қувватлашига умид қилишини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистон – Қирғизистон можароси: жабрланганлар сони ортяпти

400 23:00 27.01.2022

Мубашшир Аҳмад: “Жумҳур уламо тан олмаган жиҳодга бораман дейиш – ғирт абсурд иш”

327 22:24 27.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Боғловчи сўз қўшиб, талоқни такрорлаш

134 22:10 27.01.2022

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна отишмалар юз берди

409 21:28 27.01.2022

Эрон ва Ўзбекистон: маданий ва зиёрат туризми тараққий топиши лозим

207 21:05 27.01.2022

Динимни ўрганаман: Рамазон рўзасини нафл нияти билан тутиш мумкинми?

241 20:10 27.01.2022
« Орқага