Туркияда ҳам тиббиёт ходимасини калтаклаган кимсага прокурор узоқ йиллик қамоқ жазоси берилишини талаб қилди.
Истанбул шаҳрининг Умрония туманидаги суд мажлисида давлат айбловчиси гумонланувчи Ҳоқон Cошкуннинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берар экан, судядан унга 10 йил 1 ой 15 кунлик қамоқ жазоси берилишини талаб қилди.
Суд мажлисида гувоҳ сифатида тингланган касалхона кассири Амина С.А.нинг гапига кўра, “воқеа содир бўлган куни судланувчи муолажа хонасидан чиқиб, бир муддат кутганидан сўнг, ҳамшира М.А. Унинг ёшини сўради ва: «Сенинг устингдан шикоят қилман», деган. Ҳамшира эса: «Майли, шикоят қилавер, мени сенга топиб беришади», дея жавоб қайтарган. Кейин айбланувчи ҳамширага калла тушириб, қочиб қолган.
Прокурорнинг тушунтиришича, “жамоатчилик олдидаги бурчини бажараётган шахсга қасддан шикаст етказиш” жинояти учун қонунчиликда 3 йил 4 ой 15 кундан 10 йил 1 ой 15 кун муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаши белгиланган.
Судланувчи ва унинг адвокати прокурор айбловларига нисбатан ўз ҳимояларини тайёрлашлари учун суд мажлиси кейинга қолдирилди.