Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Ҳар жума куни чўчқа гўшти беришади...” 

5038

Икки фарзанднинг онаси Сайрагул Саутбай айни дамда Швецияда истиқомат қилади, икки ярим йил аввал эса Шарқий Туркистондаги қайта тарбиялаш лагеридан озод қилинган. У лагерда бошидан кечирганлари ҳақида китоб ёзди. 

“Ал-Жазира”га интервью берган Сайрагулнинг айтишича, лагердаги уйғурлар ва бошқа мусулмонлар ҳар жума куни чўчқа гўшти ейишга мажбурланган. “Улар айнан шу кунни, мусулмонлар учун муқаддас кунни танлашган. Емасанг, оғир жазога маҳкум этиласан”, – дейди. у. 

Шифокор ва педагог Сайрагул Саутбай асли қозоқ миллатига мансуб. Унинг эри ва икки фарзанди 2016 йилнинг бошида Қозоғистонга кетган. Сайгарул ҳам оиласининг ёнига бормоқчи эди, бироқ паспортини олиб қўйишади, ўзини эса лагерга жўнатишади. Унга маҳбусларга хитой тилини ўргатиш вазифаси юклатилади. 

Сайрагулнинг айтишича, мусулмонларга чўчқа гўштини едириш нафақат лагерларда, балки таълим муассасаларида ҳам йўлга қўйилган. Масалан, болалар боғчаларида чўчқа гўшти қўшилган овқатлар берилади. “Бундан кўзда тутилган мақсад уларни кичкилигиданоқ ҳалол бўлмаган таомларга ўргатишдир”, – дейди у. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

98 22:05 30.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Дорга осилган бош вазир, 35 йиллик қози ва пачоқланган машина...”

347 21:40 30.11.2021

“Ҳалол” сертификати бўлмаганлар ҳам маҳсулотини “ҳалол” белгиси билан сотяпти...

355 21:05 30.11.2021

Динимни ўрганаман: намоз ракатлари орасида гапирмаслик ҳақида

608 20:05 30.11.2021

Кобулдан Тошкентга авиарейслар очилмоқда

341 19:06 30.11.2021

Қорақалпоғистондаги ўрмонда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

181 19:00 30.11.2021
« Орқага