Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳасан Басрий: Аёлнинг сўзи ҳайратга солди

1317

Бир куни Ҳасан Басрийнинг ҳузурига бир аёл келиб, шундай деди:

–  Эй Аллоҳнинг дўсти! Сизга саволларим бор, жавоб беришингизни истайман.

–  Сўранг! – деди Ҳасан Басрий.

–  Эй имом! Дин поклиги, дин жавҳари, дин хазинаси нима? – деди аёл. Ҳасан Басрий:

– Сиз айтинг, биз ҳам эшитиб, ўрганайлик, – деди.

Аёл айтди:

– Дин поклиги – таҳорат олиш; дин жавҳари – Аллоҳдан қўрқиш; дин хазинаси – илмдир. Аёл яна шундай кўшимча қилди: “Дин маъдани – ҳаёдир. Аллоҳ ҳаёли қулини мақтайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳаё имондандир” деганлар”. Ҳасан Басрий аёлнинг сўзларини эшитиб, севинчдан ҳайрату ҳаяжонга тушди, унинг сўзига мухлис бўлди.

(давоми бор)

Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг "Дунёни тебратган етти буюк" китобидан олинди

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

262 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

374 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

200 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

633 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

137 09:40 20.05.2022

Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистондан электр учун қарзи ошиб бормоқда

345 08:56 20.05.2022
« Орқага