Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳавонинг ифлосланиши ҳақида маълумот берилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

892

АҚШ илмий тадқиқот ташкилоти дунёдаги энг ифлосланиш даражаси юқори бўлган шаҳарлар ва бу даража пасайтирилса, инсонлар умри қанчага  узайишини маълум қилди. Индекс харитасида Ўзбекистон ҳам бор.

Тадқиқотларга кўра, асосан қазиб олинаётган ёқилғиларнинг ёниши натижасида келиб чиққан ҳавонинг микроскопик ифлосланиши Ҳиндистон пойтахти Деҳлида аҳолининг умр кўриш давомийлигини 10 йилга қисқартирмоқда. 14 июнь куни Чикаго университети қошидаги Энергия сиёсати институти (EPIC) томонидан эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, ҳавонинг PM2.5 даражада ифлосланиши 300 миллион инсон яшайдиган Уттар-Прадеш ва Бихар штатларида инсонларни ўпка ва юрак касалликларига чалиниш эҳтимолини ошириб, ўртача умрни 8-10 йилга қисқартирмоқда. 

Ҳисоботга айтилишича, ЖССТ кўрсатмаларига риоя қилиниб, ҳаво ифлосланишини доимий равишда камайтириш жаҳонда ўртача умр кўришни 2,2 йилга оширади. Дунёдаги деярли барча аҳоли гавжум ҳудудларда ҳаво ифлосланиши ЖССТ белгилаган меъёрдан юқори, Бангладешда 15 баравар, Ҳиндистонда 10 баравар, Непал ва Покистонда тўққиз баробаргача.

EPIC tomonidan эълон қилинган "Ҳаво сифати ҳаёт индексида" харитасига кўра, агар майда заррачалар миқдори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига жавоб берса, Жанубий Осиёда ўртача умр кўриш даражаси 5 йилга узаяди. Харитада Ўзбекистон ҳам бор бўлиб, ифлосланиш пасайтирилса ўзбекларнинг ўртача умр кўриши 0,9 йилга ошади. Бу кўрсаткич Қозоғистонда ҳам 0,9 йил, Қирғизистонда 1,4 йил, Тожикистонда 1,2 йил ва Туркманистонда 0,7 йил қилиб кўрсатилган.

Маълумот учун, ноябрь ойи Тошкентда ноодатий қум бўронлари кузатилиб, ҳаводаги ифлосланиш даражаси жаҳондаги энг ёмон кўрсаткичга чиққан эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

441 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

739 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

396 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

387 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

298 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

533 15:55 01.10.2022
« Орқага