Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонлар электрон тизим орқали бўлади

773

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4913-сонли қарорининг ижроси доирасида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил қилинган хусусий имтиҳон марказлари ўз фаолиятини бошламоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур марказларда имтиҳонлар тўлиқ инсон омилидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилиниши режалаштирилган.

«Бу ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топшириши жараёнида эътирозларга сабаб бўлаётган коррупцион ҳолатларга чек қўяди», – дейилади хабарда.

ИИВ юқоридагиларни инобатга олиб, барча автомактаблар маъмуриятидан ўз ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўргатиб, ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш масаласига масъулият билан жиддий эътибор қаратишларини сўраган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

4996 21:45 01.07.2022

 Суд Камолиддин Раббимов “иши” бўйича баёнот берди  

4914 01:22 19.04.2022

ИИВ Камолиддин Раббимов масаласида хабар берди

4924 22:53 18.04.2022

ЙПХ ходимини хизмат вақтида видеога олиш ва рухсатисиз тарқатиш бўйича қарор лойиҳаси ҳали охирига етказилмагани айтилди

692 17:20 18.04.2022

“Саховат Наманган” хайрия фонди атрофида ғалати ишлар бўляпти  

12650 19:57 11.04.2022

176 нафар ходим ички ишлар органларидан четлатилди – ИИВ 

2287 19:30 07.04.2022
« Орқага